• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Барон-2. Соғинч». Рустам Саъдиевнинг соғлиғини йўқотишига сабаб бўлган фильмнинг ёпиқ тақдимотидан репортаж (фото ва видео)

    Режиссёр Рустам Саъдиев 2019 йили «Барон 2» фильмининг илк тизерини намойиш этган эди. Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган фильм пандемия сабаб тўхтаб қолганди. Ниҳоят ижодкорлар кутган кун яқинлашди. «Барон-2. Соғинч» фильмининг асосий тақдимоти 15 сентябрь куни Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтади. Унда суратга тушган хориж киноижодкорлари ҳам ташриф буюриб, томошабинлар билан мулоқотда бўлишади.

    Ундан аввал эса режиссёр Рустам Саъдиев оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун ёпиқ премьера ўтказишни истади. «Дарё» мухбирлари ҳам ёпиқ тақдимотда иштирок этиб, фильм ижодкорлари билан суҳбатда бўлди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Барон-2. Соғинч» бадиий фильми террористик интервенсияни фош қилувчи, ички механизмларни очиб берувчи ўткир сюжетли драма бўлиб, унда мураккаб трюклар, экшн ва оммавий саҳналар, пиротехник воситалар ёрдамида қўпорувчилик эпизодлари тасвирланади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фильмда нафақат ўзбек, балки Туркия, Қозоғистон, Тожикистон, Сурия, Миср, Россиянинг актёр ва актрисалар ҳам суратга тушган. Фарҳод Маҳмудов, Бахшилло Фатхуллаев, Ғайрат Боймирзаев, Юлдуз Ражабова, Дилноза Кубаева, Элёр Маҳкамов, Шаҳзода Матчонова, Нурмуҳаммад Ҳусниддинов, Сергей Астахов, Виктория Толстоганова, Виктор Вержбиский, Игорь Лифанов, Константин Соловёв, Тауккел Муссилим, Амир Таиров, Каан Урганжиўғли, Сефа Зенгин иштирок этган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Кинематография агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ҳам ёпиқ премьерада иштирок этиб, журналистларни яқин кунларда ўтказиладиган «Миллий кинофильмлар ойлиги» ва халқаро кинофестиваль ҳақида маълумот бериб ўтди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Премьерага «Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабулов бошловчилик қилди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Бу мураккаб фильм. Унинг ташкилий ишлари учун ҳам анча вақт сарфладик. Рухсат олиб, съёмкаларни бошлаймиз деганимизда карантин бошланиб, чегаралар ёпилди. Шу боис суратга олиш ишлари бир йилга сурилди. Очиғини айтиш керак, бу фильм менга жуда оғир келди. Суратга олиш ишларининг чўзилиши сабаб соғлиғимни ҳам яхшигина йўқотдим. Тўғриси, фильмнинг премьера қилинишига ишонмай ҳам қўйгандим. Чунки фильмга нисбатан ишончсизлик кўп бўлди. Кинематография агентлигининг бадиий кенгаши кўпгина кўрсатмалар бериб, фильмни янада созлашди. Аввалдан «Барон» фильми трилогия бўлишини режа қилганман. Насиб қилса, унинг давоми ҳам бўлади, — дейди режиссёр Рустам Саъдиев.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Тўғрисини айтсам, премьерадан умидимни ҳам узиб қўйгандим. Чунки фильм 4 йил деганда катта экранга чиқди. Фильмда Виктория Толстоганованинг иштирокини кўриб жуда севиндим. У энг яхши кўрган актрисаларимдан бири.

    Аввалига режиссёрга озгина қайсарлик қилдим. Чунки фильмда яна асосий қаҳрамоннинг аёли ролини ижро этдим. Эпизодларим ҳам у қадар кўп эмас. Рустам акага: «Қачон яна «бомба» бўладиган ролларни берасиз?» дедим. Рустам ака «Бу ролни сиз ижро этмасангиз бўлмайди, бароннинг аёли жуда катта аҳамиятга эга», деб сеҳрли каломларини ишга солганларидан кейин қандай рози бўлганимни ҳам билмай қолдим, — дейди актриса Дилноза Кубаева.

    «Барон-2. Соғинч» фильмини халқаро миқёсда суратга олинган фильм дейиш мумкин. Чунки ундаги воқеалар Ўзбекистон, Россия, Сурия ва Швейцария каби мамлакатларда суратга олинган. Кадрларнинг ранг-баранглиги томошабинни сюжет ичига олиб киролади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Юқорида айтиб ўтганимиздек, актёрлар ҳам ранг-баранг. Масалан, Юлдуз Ражабова ижро этган Наргиза ролига қозоғистонлик актёр Тауккел Муслим мос партнёр сифатида танланган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Интернетдаги танишув сабаб Суриядаги уруш ўчоғига бориб қолган ўзбекистонлик Наргиза унга тегажоғлик қилмоқчи бўлган «каттакон»га қўпол муомала қилгани учун қамоққа олинади. Қозоғистонлик Булат уни қамоқхонада кўриб қолади ва онасининг ҳам ўзбек диёридан эканлиги учун қизга ёрдам бермоқчи бўлади. У командирдан қамоқдаги ўзбек қизига уйланиш нияти борлигини айтади. Аммо бу қарор Наргизага ёқмайди. У никоҳ ўқилгач, йигитни ўлдирмоқчи бўлади. Аммо йигит унга шунчаки ёрдам бериш ниятида эканлигини айтади. Аввалига унга душмандек қараган Наргиза аста-секин йигитга кўнгил қўяди. Булат образи орқали режиссёр оилапарвар, мард йигит ролини ишонарли очиб беролган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Албатта, ютуқ камчиликлардан холи бўлмайди. Ишда бор жойда камчиликнинг бўлиши ҳам табиий ҳол. Фильм воқеалари Барон лақабли махсус хизмат ходимига қурилиши керак. Аммо Барон билан боғлиқ воқеалар у қадар таъсирли эмас ёки тушунарсиз. Шу сабабдан фильмнинг аввалги ярим соатида кўпчиликка зерикарлидек туюлди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Рустам Саъдиев актёрлар танловига алоҳида эътибор берадиган ва гонорардан «қочмайдиган» режиссёр ҳисобланади. Аммо баъзи актёрларни ролга атайин «елим»лагани яққол сезилиб қолган. Бассамнинг ўғли, махсус хизмат операцияси генерали шулар жумласидан.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фильм премьераси 18 августдан бошлаб нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам намойиш этилади. Шу боис у рус тилида ҳам дубляж қилинди. Фильм саундтрекини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ижро этди.

    Мавзуга доир:

    • Рустам Саъдиев 85 фоиз роллар жаҳон киноюлдузлари томонидан ижро этилган «Барон 2» фильми қачон премьера қилиниши ҳақида (видео)
    • «90 фоизи бир тийинга қиммат». Режиссёр Рустам Саъдиев ҳозирги ўзбек сериаллари ҳақида (видео)
    • Каан Урганжиўғли, Сатоко Акио, Павел Прилучний ва ўзбек фильмларида суратга тушган бошқа хорижий актёрлар (фото, видео)

    19.08.2022, 20:11   Изоҳ (0)   33404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Dili.me, Liil Xurramov, Азода ва ўзини хонандаликда синаб кўраётган бошқа блогерлар (видео)

    19.08.2022, 18:50

    Номусга тегиш, босқинчилик ҳамда бошқа айбловлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    19.08.2022, 16:25

    «Калмар ўйини» сериали режиссёри иккинчи мавсум тафсилотларини маълум қилди

    19.08.2022, 14:35

    Анжелина Жоли бундан бир неча йил аввал Бред Питтни зўравонликда айблагани маълум бўлди

    19.08.2022, 12:39

    Леонид Гайдай режиссёрлигидаги машҳур комедия —«Кавказ асираси» юлдузларининг тақдири қандай кечди?

    19.08.2022, 10:38

    Instagram: Раъно Шодиева хонадонида тўй, Феруза Норматованинг жаҳли чиқди, Малика Равшанова Шаҳзода Муҳаммедовани йиғлатди

    18.08.2022, 22:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.