• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Номусга тегиш, босқинчилик ҳамда бошқа айбловлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    Машҳурларнинг ҳаёти ҳар доим ҳам саҳна ва мухлислар олқиши билан боғлиқ эмас. Худди пианинонинг оқ ва қора клавиатуралари бўлганидек, машҳурларнинг ҳаётида ҳам синовли кунлар бўлиб туради. Қуйида турли сабабларга кўра, умрининг маълум қисмини панжара ортида ўтказган санъаткорлар ҳақида маълумотлар келтирилади.

    Матёқуб Матчонов машинадан топилган 3,5 кг наша ҳақида...

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов нафақат комик, балки тарихий фильмлардаги роллари билан ҳам томошабинларга яхши таниш. 2016 йили у раҳбарлик қиладиган «Марса» тижорат ташкилотидаги савдо қоидаларини бузиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби айбловлар қўйилганди. Бундан ташқари, одамлар орасида унинг машинасидан катта миқдордаги наша гиёҳвандлик моддаси топилгани ҳақидаги миш-мишлар ҳам болалаганди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    —  Туҳмат билан қамалганман. Шуҳрат Ғуломов деган одам бўлар эди. Ўша вақтларда МХХда Рустам Иноятовдан кейинги одам эди. Шу одамнинг ташаббуси билан тўрт ой ўтириб чиқдим. Нимага деган савол туғилади. Шуҳрат Ғуломов бизнесдаги шеригимнинг ўғли билан нимагадир қасдлашиб қолган экан. У бола ширкатимизнинг номига олинган машинани ҳайдаб юрарди. Уни қамоққа олиш учун ўша машинанинг ичига 3,5 кило нашани солиб қўйишган. Ўша вақтларда Шуҳрат Ғуломов бошчилигидаги МХХ ходимлари бунақа ишларга уста эди. Мана ҳозир ўша одам бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу одамнинг ташаббуси билан кириб кетганман.

    Шу воқеадан кейин ўша болани, сўнг уни дадасини қамашди. Мени ҳам бир-икки марта терговга чақиришиб, кейин мени ҳам арафа куни «Гвардейский» деган жойга тиқиб қўйишди. Бир ярим ой «Гвардейский»да ўтирдим, икки ярим ой «Тоштурма»да ўтирдим. Кейин умрлари узоқ бўлсин, Президент келганларидан кейин бизни чиқариб юборишди. Мени қаматган одам эса бир умрга қамалиб кетди. «Ҳей барака топгур, мени айбим нима?», деб сўраганимда «Ҳа, сиз ‘нетo’ одам билан шерик бўлгансиз», дейишарди. У ерда ҳамма туҳмат билан қамалганимни биларди, чунки ҳеч кимни алдаб бўлмайди. Ҳамма қандай модда билан қамалганингни билади, 243-модда бор — жиноий йўл билан топилган мол-мулкни легаллаштириш деган нарса эди. Ҳозир бу модда олиб ташланди, чунки бу Шуҳрат Ғуломовнинг ташаббуси билан ўйлаб топилган, яъни бизнесмен ва тижоратчиларни мол-мулкини мусодара қилиб, талон-торож қилиб олиб қўйиш учун ўйланган модда эди. Ҳозир бу нарса олиб ташланган, деб эшитдим.

    Жиноий йўл билан топилган мол-мулк? Мен қандай жиноят қилдим? Бирор давлат ташкилотида ишламаган тадбиркор одам бўлсам, ўзимнинг чўнтагимдаги пулни ўзим ўғирламайман-ку.

    Бир ўзимни камерага олиб кириб қўйишганда ҳаёлимга келган нарса учта бўлди. Биринчиси, нима учун, нима гуноҳ қилдим? Иккинчиси, уйимдага ака-укам, болаларимнинг аҳволи нима бўлди? Учинчиси бўлса, узоғи билан бир ҳафта ётсам керак. Ҳаммасининг ортда қолгани рост бўлсин. Насибамиз бор экан-да, ўша ерларда ҳам, — дейди актёр Матёқуб Матчонов.

    Бону: «Ғафлатда қолганман»

    «Қора тун» ва «Афсона» қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозонган Бону ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани ва шу сабаб, санъатни жуда эрта тарк этгани кўпчиликка маълум. Афсуски, хонанда у кунларни эслашни ва яраларини янгилашни истамайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ғафлатда қолганман. Ўшанда нима бўлганини ҳам билмай қолгандим. Уйимда тинтув қилишган, кўзимни бўяйдидан қаламимдан тортиб, машинамгача хатлов қилиб олиб кетишган. Афсуски, олинган нарсалар рўйхатида қўшиқларим ёзилган компьютер ва ижодимга боғлиқ бошқа нарсалар киритилмаган. Кейинчалик онам тилла тақинчоқларим ва автомобилимни олган.

    Аммо ижодий ишларимни сўраганида, фақат рўйхатдаги нарсалар борлигини айтишган. Шу билан ҳаммаси йўқ бўлиб кетди. Айбим очилмаган нарса бўйича анча йилларга йўқ бўлиб кетдим. Мен фақат адолат қарор топади,деб кутдим. Аммо ундай бўлмади. Мен 8-9 йил балки ундан ҳам кўпроқ умримни ўша ерларда ўтказдим. У ерда ўтирганимда ҳам ижод ҳақида кўп ўйладим. «Телбалар ичидаман» номли қўшиқ яратгандим. Аммо у кимгадир оғир ботади, деб қўшиқни чиқармаганман, — дейди собиқ хонанда Бону.

    Зокир Собиров: «Тўққиз йил умрим қамоқхонада ўтди»

    «Оқшом» гуруҳининг солисти Зокир Собиров қўшиқ ихлосмандларига «Эй синфдош», «Рашк» ва «Нилуфар» каби тароналари билан яхши таниш. Афсуски, у ҳам ижоди гуллаган вақтда озодликдан маҳрум этилиб, 9 йил умри панжара ортида ўтган. У аввалига хонандалик билан ноқонуний шуғулланиш ва босқинчилик айбловлари билан судланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Тўққиз йил жуда узоқ муддат. Бу бир бола туғилиб, тўққиз ёшга тўлди дегандек гап. Қамалишимнинг сабаби аввалига хонандалик фаолияти билан шуғулланиш учун бериладиган лицензия билан боғлиқ бўлган. Эътиборсизлигим сабаб лицензия муддати 3-4 ойга ўтиб кетган. Мен эса концерт бераётган бўлганман. Кейин концерт учун сотилган чипталар ҳам рўйхатдан ўтказилмаган дейишган. Аммо ҳаммаси рўйхатдан ўтказилди. Кейин босқинчилик билан боғлиқ айблов ҳам қўйилди. У эмас, бу эмас пешанада бори шу экан.

    Ижодни 1995 йилда бошлаган бўлсак, кетма-кет айтган қўшиқларимиз омадимиз келиб хит бўлиб кетди. Ўзимиз билмаган ҳолда танилдик. Одам танилгани сари душмани ҳам кўпаяр экан. Биз билмаймиз, дўст ким, душман ким. Хуллас, эътибор бермаган эканмиз, душманимиз ҳам кўпайиб, охири шу қўшиқларни орқасидан ҳам кўтарилдим, маза қилиб ўйнаб-кулиб юрдим-у, ўзим яхши кўрган касбимни қилдим-у, лекин шуни орқасидан тўққиз йил қамоқда шу хурсандчиликларимнинг азобни тортдим. Бу нарсани дўст-у, душманга раво кўрмайман.

    Кўчада юрганимда оқ-қорани ажрата оламан деб ўйлар эдим. Лекин бу нарса нотўғри экан. Қачонки одам ўзидан ўтганини ўзи билса, қамоқда бўлса, яқинларидан узоқда бўлса, ким қанақа, ким яхши ким ёмонлигини англаб етаркан. Тўққиз йил бу жуда катта вақт. Тўққиз йилда бир бола вояга етади. Шу йиллар ичида шу жойларнинг азобини кўриб чиқдим. У ерда жуда катта хулоса чиқардим. Ўзим учун бир томондан яхши бўлди. Дунёқарашим ўзгарди. Олдин бошқа одам эдим, ҳозир умуман бошқа одамман. Аллоҳга беҳисоб шукр, етказганига шукр, соғ-саломатман. У ерларда ҳам мухлисларимиз бор экан, бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

    Кўчада қилиб юрган ишимни қамоқда ҳам қилдим, ўша ерда қўшиқ куйлаб юрдим. Ҳақиқатни айтиш керак, қўшиқни орқасидан, Худо юқтирган экан, шу ерда ҳам синдираман деган душманларим синдира олмади. Нимага? Худо юқтирса, ҳеч кимни қўли етмас экан. Худога шукр у ерда ҳам ҳурматим бўлди. Ходимлар ҳам жуда ёқтирар эди. Саҳна бўларди, саҳнада қўшиқ айтардик, қўшиқ яратар эдик. У ер ҳам кичкина шаҳарча, у ерни ҳам қонун-қоидаси бошқа. Кўчада бошқа, у ерда бошқа. Ўша ерда ҳам Худога шукр ҳурмат топиб, соғ-саломат чиқдик. Шу сабаб ҳам тўққиз йил йўқ бўлиб кетдик, — дейди Зокир Собиров.

    Алишер Раҳматулалев: «Ноқонуний савдо сабаб қамалдим»

    Фото: Instagram / @alisher.раҳматуллаэв_оффиcиал

    Фото: Instagram / @alisher.раҳматуллаэв_оффиcиал

    «Чора-чора», «Ладй» ва «Бегона» каби қўшиқларни ижро этган хонанда Алишер Раҳматуллаев ҳам бир неча йил умрини панжара ортида ўтказишига тўғри келган. У ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғуллангани учун жавобгарликка тортилган. Хонанда бу ҳақида «Shok.uz» каналига берган интервьюсида маълум қилган.

    — Қўшиқчиликдан ташқари, қурилиш молларининг савдоси билан ҳам шуғулланардим. Катта миқдорда қурилиш молларини олиб келиши ва сотиш билан шуғулланардик. Судланишимга Сардор Раҳимхоннинг алоқаси йўқ, фақат у ҳамкорларимдан бири бўлган ҳолос. Аммо ўша пайтда кўпчилик Сардор Раҳимхондан қарзим бўлгани ва пулни бермаганим учун қамалганим ҳақида гапиришди. Аслида вазият бутунлай бошқача бўлган.

    Сардор Раҳимҳон бизнинг бизнесга 60 минг АҚШ долларига пул тиккан. Келишилган вақтда фойдани унга етказиб берардим. У пайтда у мендан хурсанд эди. Кейин олган пулимни ҳам тўлиқ қайтариб берганман. Лекин у терговда пайдо бўлиб, менга фойдадан 30 минг АҚШ доллари қарз эканини айтди. Қанақасига ундан қарз бўлишим мумкин, қамалганимдан кейин ишлар тўхтаган ҳеч қандай фойда кўрмаганман, деб эътироз билдиргандим. У ерда ўтириб, кўп нарсани англаб етдим. Ноқонуний савдо сабаб қамалдим, — дейди Алишер Раҳматуллаев.

    Жасур Умиров 15 суткадан 5 йилгача ҳукм ўқилган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Жасур Умировга 2019 йили Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик) билан очилган суд иши бўйича 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

    Судда хонанда айбига тўлиқ иқрор бўлиб — ростдан ҳам ёнида олиб юрадиган пичоғи билан танишини қўрқитиб, ҳақоратлаганини тан олган. Сабаб сифатида ўзи ёқтирган Ш. исмли қизни унга турмушга беришмаётганини кўрсатган. Лекин қилган ишидан афсусдалигини билдириб, суддан енгиллик сўраганди.

    Орадан кўп ўтмай, вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланган хонанда Жасур Умиров 5 йилга қамалганди. Аммо у 2021 йил 09 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанциясининг ажримига асосан Умиров Жасур Увайдуллаевич Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда, шунингдек, жабрланувчи ва унинг қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ж.Умировга нисбатан чиқарилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилган.

    — Ҳеч бир қайси санъаткор қиз болани зўрлайдиган даражага етмайди. Чунки санъаткор дарахтни тепса қиз ёғилади. Мен бировнинг боласини зўрлаб, хўрлайдиган иш қилмайман. Олдин ҳам шунақа ‘шантаж’лар ҳам бўлган. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлсам, мени уйдагиларим оқ қилиб юборишган бўлишарди. Шунақа душманлар бор экан. У душманимни топишга ҳаракат ҳам қилмадим, қизиқмадим ҳам. Мен олдимга қўйган мақсадларимга етаман, фақат ўшаларни кўзлаяпман. Ҳаммасидан кўнглим совиб кетди. ‘Эшакнинг иши ҳалол, ўзим харом’ дегандек, ҳеч бир ишим кўзга кўрингани йўқ. Мен ҳамма одамларни яхши деб ўйлар эканман, лекин ундай эмас экан, — дейди хонанда Жасур Умиров.

    Мавзуга доир:

    • Қамоқ, гиёҳванд модда ва бахтсиз ҳодисалар: Машҳурлар фарзандларининг фожиали қисмати
    • Юлдузлик касалига чалинган машҳурлар (фото)
    • Сўнгги бир неча соат: Майкл Жексон, малика Диана ва бошқа машҳурлар ўлимидан олдин нималар билан машғул бўлган?
    • Ўз ўлимини саҳналаштирганликда гумон қилинган машҳурлар

    19.08.2022, 16:25   Изоҳ (0)   73089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Калмар ўйини» сериали режиссёри иккинчи мавсум тафсилотларини маълум қилди

    19.08.2022, 14:35

    Анжелина Жоли бундан бир неча йил аввал Бред Питтни зўравонликда айблагани маълум бўлди

    19.08.2022, 12:39

    Леонид Гайдай режиссёрлигидаги машҳур комедия —«Кавказ асираси» юлдузларининг тақдири қандай кечди?

    19.08.2022, 10:38

    Instagram: Раъно Шодиева хонадонида тўй, Феруза Норматованинг жаҳли чиқди, Малика Равшанова Шаҳзода Муҳаммедовани йиғлатди

    18.08.2022, 22:21

    2022—2023 йил куз-қиш мавсумида намойиш этилиши кутилаётган янги турк сериаллари (фото)

    18.08.2022, 21:36

    «Фантомас» янги фильм ва сериал орқали экранларга қайтади

    18.08.2022, 19:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Россияда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:45

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 13 май, 17:35

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10

    “Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

    Спорт | 13 май, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.