«Челси» Томас Тухель билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаширмоқда.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, томонлар шартномани узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Музокаралар ижобий давом этмоқда, ҳар иккала томон ҳам битим узайтирилишидан хурсанд.
Немис мутахассисининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.
Тухель 2021 йил январь ойидан буён «Челси»ни бошқариб келади. Шу вақт давомида жамоа Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)