Шахматнинг рапид йўналиши бўйича соврин жамғармаси 650 минг доллар бўлган онлайн чемпионат бўлиб ўтмоқда.
Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Адбусатторов дастлабки босқичда россиялик шахматчи Дмитрий Андрейкин устидан 1,5:0,5 ҳисобида устун келди.
Чорак финалда яна бир Россия вакили Владимир Федосеев ўзбекистонликка рақиб бўлди. Унда Нодирбек 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди Абдусатторов мағлубиятга учраган шахматчилар сеткасида ғолиб бўлиш учун кураш олиб боради. Ундаги ғолиблик гранд финалда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг етакчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоси 2022 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди.
Изоҳ (0)