Париж маъмурий суди Испания Ла Лигасининг молиявий фейр-плей қоидаларини бузган деб ҳисоблаб, «ПСЖ»нинг Kilian Мбаппе билан шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъвосини рад этди, дея хабар беради Get French Football News.
Июль ойида ташкилот судга мурожаат қилиб, Мбаппенинг парижликлар билан келишувини тўхтатиб қўйишни талаб қилган, аммо якунда даъво рад этилган. Париж маъмурий суди футболчининг «ПСЖ» билан шартномасида «жиддий ва тўғридан-тўғри зарар кўрганлиги тўғрисида далил йўқ», деган қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Kilian Мбаппе «ПСЖ» билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди. Ортда қолган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 38 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)