«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Каземиро жамоани тарк этаётганини тасдиқлади.
Аввалроқ бразилиялик ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқинлиги хабар қилинганди.
Каземиро билан гаплашдим. У янги чақириқни синаб кўрмоқчи. Унинг хоҳишини ҳурмат қилишимиз лозим. Ҳозирча ҳеч нарса расмий эмас, аммо бу унинг хоҳиши.Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Агар келишув амалга ошса, унинг ўрнини эгаллайдиган номзодимиз бор. Тчуамени, ундан ташқари Кроос ва Камавинга бор.
Уни қолишга кўндирмадим. Унга тўлиқ ишонаман. Унинг қарорини ҳурмат қиламан. Каземиро билан ёки усиз барча совринлар учун курашишда давом этамиз.
Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)