Тошкент шаҳридаги Самарқанд дарвоза кўчаси ва Кўкча дарвоза кўчаси кесишмасидаги чорраҳадаги светофорнинг яшил чироғи бир неча сония ёнгани туфайли автотранспорт воситаларининг ҳаракати қийинлашган. Бу ҳақда «Дарё» ўқувчиси хабар бермоқда.
Унинг айтишича, тирбандликка светофор чироқларининг кам вақт оралиқда ўзгариши сабаб бўлмоқда.
«Чорсу» тарафдан то «Самарқанд дарвоза» савдо марказигача бўлган оралик шу светофор чироқларининг ноқулай, яъни тез ўзгариши ҳаркатни қийинлаштирмоқда. То шу чорраҳадан чиқиб кетгунимга қадар 40 минутдан ортиқ вақт кетди. Чорраҳага светофорни бундай тизимда ўрнатганлар йўлнинг ўтказувчанлигини ҳисобга олмаган», — дейди ҳайдовчи.
У бундай «тартиб» ўрнатганларга «раҳмат» айтган.
Эслатиб ўтамиз, шу йили ушбу чорраҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирланиб, қайта ишга тушурилган эди.
Мутасаддилардан ҳолат юзасидан изоҳ кутиб қоламиз.
Изоҳ (0)