Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева 19 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТнинг навбатдаги хотин-қизлар форумида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Сенат раисига кўра, хотин-қизларнинг бандлик даражаси ва уларнинг иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги иштироки ўртача 49 фоизни ташкил этади. Айни пайтда ШҲТга аъзо мамлакатларда депутат аёллар салмоғи қарийб 20 фоизга, вазирликлар даражасидаги раҳбарлар эса 10 фоизга ошди.
«Бугунги кунда парламентдаги аёлларнинг улуши 33 фоизни (2016 йилда – 16 фоиз) ташкил этади ва бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг 190 та давлати орасида 45-ўринни эгаллади. Давлат бошқаруви органларида 2016 йилда аёллар сони 4 фоиздан ошмаган бўлса, бугунги кунда раҳбарлик лавозимларининг 27 фоизини аёллар эгаллаган», — дея таъкидлади Сенат раиси Танзила Норбоева.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда ШҲТга аъзо давлатларда аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда тўлақонли иштирок этиши мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши, жамиятни демократлаштириш ва барқарорлигини таъминлашнинг зарур шарти сифатида қаралмоқда.
Изоҳ (0)