Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 16-тури учрашувлари 16—18 август кунлари бўлиб ўтди.
Ортда қолган 16 тур якунлари бўйича «Қизилқум» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 10 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни «Пахтакор» вакили Драган Черан (9) ва «Сўғдиёна» форварди Шоҳруз Норхонов (8) банд этиб турибди.
«Қизилқум» жорий мавсум гол уриш борасида фақат «Насаф»дан ортда қолмоқда. Навоийликлар ҳозирга қадар 26 та тўп киритган бўлса, Қарши жамоаси 27 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Тўпурарлар рўйхатида бораётган Ҳусайн Норчаев ва Ойбек Бозоров «Насаф»нинг деярли 50% голига муаллиф бўлган.
Қайд этиш керак, «Сўғдиёна» ОФК Кубогидаги иштироки сабаб 16-тур доирасида «Нефтчи»га қарши ўйинни ҳали ўтказгани йўқ.
Изоҳ (0)