Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Lifehacker нашри тақдим этган ушбу рецептга кўра, гўштли ҳамда сабзавотли иссиқ салат соус ҳамда зираворлар билан янада ёқимли таъмни ҳосил қилади.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • бақлажон — 1 дона;
  • булғор қалампири — 1 дона;
  • мол гўшти — 350 грамм;
  • черри помидор — 250-300 грамм;
  • ўсимлик мойи —3 ош қошиқ;
  • саримсоқ — 1-2 дона;
  • соя соуси — 4-5 дона;
  • кунжут ва кўкатлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Бақлажон, булғор қалампири ва мол гўшти ўртача, помидор эса тўртга бўлиб тўғралади.
  2. Товада қиздирилган ёғда аввал гўшт қовуриб олинади.
  3. Алоҳида идишда бақлажон пишириб олинади, устидан булғори қўшилиб, 2-3 дақиқа қовурилади.
  4. Барча сабзавот бир идишга солинади, устидан тўғралган саримсоқ, соя соуси ва кўкатлар қўшилади.
  5. Устига кунжут сепиб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар