Помидор қайласи қўшилган бақлажонли ўрама спагетти тўйимли ва фойдали таомлардан бири. Унга ўзингиз ёқтирган кўкатларни қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- бақлажон — 2 дона
- ўсимлик ёғи — таъбга кўра
- туз — таъбга кўра
- спагетти — 200-300 г
- помидор қайласи — 350-400 мл
- пишлоқ — таъбга кўра
- кўкатлар — таъбга кўра
- Бақлажонни узунлиги бўйлаб ингичка қилиб кесиб олинг.
- Бақлажонни фольга қоғозига солинг ва устини ёғланг. Сабзавотларни бир қатор қилиб теринг, озгина туз қўшиб яна ёғлаб олинг.
- Бақлажонни тахминан 10 дақиқа давомида 200 даража ҳароратда пиширинг. Кейин бошқа томонини айлантириб ва яна 5-10 дақиқа пиширинг.
- Спагеттини 10 дақиқа давомида қайнатиб олинг. Ундаги суюқликни тўкиб ташлаб бироз помидор қайласи қўшинг ва аралаштиринг.
- Маҳсулотлар пишириладиган идишни ёғланг ва унга помидор қайласининг ярмини қўшинг.
- Бақлажоннинг ҳар бир бўлагига спагетти солинг ва ўрамалар ҳосил қилинг.
- Уларни идишга солинг, қолган помидор қайласини устига солиб фольга қоғози билан ўранг.
- Ўрамаларни тахминан 30 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда пиширинг. Таомни истеъмол қилишдан олдин устига майдаланган пишлоқ ва кўкатларни сепинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)