Ёрқин кўринишга эга ушбу салат инсон организмига фойдали бўлган сабзавотлардан тайёрланади. «Светофор» салатига ўзингиз ёқтирган кўкатларни қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- бақлажон — 1 дона
- пиёз — 1 дона
- кўк пиёз — таъбга кўра
- булғор қалампири — 3 дона
- саримсоқ — донача
- соя қайласи — 2 қошиқ
- кунгабоқар ёғи — 6 қошиқ
- олмали сирка кислотаси — 1 қошиқ
- кунжут — 1 қошиқ
- туз — таъбга кўра
- шакар упаси — таъбга кўра
- крахмал — 1 қошиқ
Барча сабзавотларни ювинг. Бақлажонни «зебра» кўринишида тозаланг ва учбурчак шаклида кесинг. Уни крахмал солинг.
Пиёз ва булғор қалампирини тозаланг. Фотосуратда кўрсатилганидек, ҳамма сабзавотларни учбурчак шаклида кесиб олинг. Сариқ, яшил, қизил рангдаги булғор қалампирини танланг.
Бақлажон, пиёз ва булғор қалампирини товада алоҳида қилиб қовуринг(юмшоқ ҳолатга келгунига қадар), ҳар бирига бир ош қошиқ кунгабоқар ёғини қуйинг. Кўк пиёз, саримсоқни майдаланг. Алоҳида идишда бир ош қошиқ кунгабоқар ёғи, соя қайласи, туз, шакар, олмали сирка кислотаси ва кунжутни аралаштиринг. Пиёз, булғор қалампири ва саримсоққа соус қўшинг. Охирида қовурилган бақлажонни қўшиб аралаштиринг.
Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)