• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    2022—2023 йил куз-қиш мавсумида намойиш этилиши кутилаётган янги турк сериаллари (фото)

    2022—2023 йилги асосий мавсум учун барча лойиҳалар аллақачон эълон қилинган, уларнинг аксарияти суратга олиш ишларини бошлаган. Ёзги таътилга чиққан сериаллар кейинги мавсумда экранларга қайтиши ҳисобга олинса, янги лойиҳалар сони шунчаки ҳайратланарли, деб ёзади «Яндекс Дзен».

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Кўпгина каналлар бир нечта сериалларни тақдим этгандан кейин уларнинг ҳаммаси ҳам маррага етиб боравермайди. Бундай кескин рақобатда томошабиннинг муҳаббати ва рейтинг катта рол ўйнайди.

    Янги мавсумда FOX телеканали 3 та лойиҳани тақдим этади.

    «Бадавлат қиз»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Тахминий премьера 2022 йил сентябр, суратга олиш 19 августдан бошланади. Сериал Medyapim кинокомпанияси томонидан суратга олинади, у ҳаётини ўзгартиришни ва ижтимоий жиҳатдан кўтарилишни орзу қилган ёш қиз ҳақида ҳикоя қилади. Бош ролларда: Алина Боз, Эмир Текин, шунингдек, лойиҳада Тюлин Эже, Кадир Жермик, Баран Болюкбоши, Ҳазал Филиз Кучуккосе, Назан Кесал, Мутава Мерт Коч иштирок этмоқда. Суратга олиш бошланишидан олдин сериал номини ўзгартирди, энди у «Бадавлат қиз» деб номланади. Ва бу охирги танлов эмас, у чиқариладиган вақтга келиб, лойиҳа номи яна ўзгартирилиши мумкин.

    «Менинг исмим Фараҳ»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Премьеранинг тахминий санаси — 2022 йил октябрь, актёрлар таркиби сараланмоқда. Бу Аргентинанинг машҳур «Фаррош» телесериалининг ремейки бўлиб, у ўғлининг ҳаётини сақлаб қолиш учун жиноят оламига кириб, мафия ичида фаррошлик қиладиган шифокор аёл ҳақида ҳикоя қилади. Бош рол ижрочиси Асли Энвер.

    «Мукаммал ижарачи»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Премьеранинг тахминий санаси 2022 йил сентябрь. Сюжет уй-жойни ижарага олишга мажбур бўлган одамлар ҳақида ҳикоя қилади ва иқтисодий инқироз туфайли ижара ҳақи кескин ошади. Бу эса кўп қаватли уй аҳолиси учун жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Бош қаҳрамонлар — ёш журналист Мона ва Тасвирий санъат университетининг фотография факультетини тамомлаган фотограф Якуп. Уларни Чичек Дилан Дениз ва Серкай Тутунжу ижро этади.

    «Ёруғлик нури»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Дастлабки чиқиш санаси — 2022 йил сентябрь. Суратга олиш ишлари аллақачон бошланган. Улар Италия ва Туркияда ўтказилади. Баъзида ҳаётдаги энг оғир фожиали воқеаларнинг бурилиш нуқтаси ва ёруғлик нурига айланиши мумкинлигини намойиш этадиган психологик драма. Бош ролларни Берк Ўктай ва Серай Кая ижро этади.

    «Олов қушлари»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Премьера санаси ҳали аниқланмаган.«Олов қушлари» янги лойиҳаси томошабинларга уйсиз болалар ҳаётидан таъсирли ҳикоя қилади. Болаларга кераксиз ташвишларсиз, турар жой ва овқатни қаердан топиш ҳақида ўйламасдан янги ҳаёт топишга ёрдам беришни истаганлар ҳақида. Бош ролларда Гўркем Севиндик ва Башак Гумулжинелиоғлуни кўриш мумкин.

    «Мен бу дунёга сиғмайман»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Тахминий чиқарилиш санаси — 2022 йил сентябрь, октябрь ойлари. Сериални суратга олиш ишлари аллақачон олиб борилмоқда. Сериал ўз ўлимини уюштиришга ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган қаҳрамоннинг икки томонлама ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Оиласи уни ўлган деб ҳисоблайди ва йиллар давомида мотам тутади. Оғир яраланганидан сўнг у Фирузе исмли шифокор аёл билан учрашади ва уни севиб қолади. Аммо воқеалар шундай ривожланадики, у Туркияга қайтиши керак бўлади. Бош ролларда Октай Кайнаржа ва Пелин Акилни кўриш мумкин.

    «Судья хоним / Менинг бахтли оилам»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Чиқарилиш санаси 2022 йилнинг кузига режалаштирилган. Сериал ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаётган аёл ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон — кучли иродали, ҳалол ва адолатли аёл. У адолатга бўлган ишончини синайдиган ва ҳаётини ўзгартирадиган қийинчиликка дуч келиши керак. Бош ролни Ваҳиде Перчин ижро этган.

    «Агар шоҳ ютқазса»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Аввалига ушбу лойиҳа 2022 йил сентябрь ойида бошланиши ҳақида маълумот бор эди, кейин премьера қолдирилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Актёрлар таркиби ҳали ҳам сараланмоқда. Киванч Татлитуғ бош қаҳрамон образида гавдаланади. Сериал сюжети бой ҳаётий тажрибага эга инсон – ҳаётда ҳамма нарса осон туйилган, унда такаббурлик, ўзига ишонч каби хислатларни шакллантирган Кенан ҳақида ҳикоя қилинади. У аёлларнинг қалбини шафқатсизларча синдириб кетади. Аммо тўсатдан унинг ўзи севгилисини учратиб қолади ва ўзининг қалбини синган ҳолда топади. Руҳий дардга ўзи бардош бера олмаслигини англаган Кенан психотерапевтга мурожаат қилади, шундан сўнг унинг барча қўрқувлари, онг остидаги чуқур муаммолари фош бўлади.

    «Кечанинг охири»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Дастлабки чиқиш санаси — 2022 йил сентябрь. Суратга олиш ишлари 8 август куни бошланган. Ушбу туркум Периде Жалолнинг худди шу номдаги китобига мослаштирилган. Сюжет ҳаётнинг қийинчиликларига қарамай, ўзи ва қизи учун бахтли ҳаёт кечиришни орзу қилган Мажиде исмли аёл ҳақида ҳикоя қилади. Аммо муваффақиятли бизнесмен Казим билан кутилмаган учрашув унга янги ҳиссий тажрибаларни олиб келади: у билан яширин муносабатлар, Мажиде ўзини айблаган хотинининг ўлими, Казимнинг оиласи билан чалкаш муносабатлар. Бош ролларни Неслиҳан Атагул ва Кадир Доғулу ижро этади.

    «Лавандали кошона»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Актёрлар таркиби эндигина сараланмоқда, сериал премьераси 2022 йил декабрь ойига режалаштирилган. Ушбу драматик сериалнинг сюжети ҳозирча номаълум. Биркан Сокуллу бош рол учун келишувлар олиб бормоқда.

    «Чиқинди йиғувчи»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

     Лойиҳа ҳали ҳам ишлаб чиқилмоқда. Актёрлар таркиби танланган. Дастлабки чиқиш санаси — 2022 йил ноябрь. Бу эркакнинг аёлга бўлган чексиз севгиси ҳақида ҳикоя қилувчи драматик сериал бўлади. Бош роллар учун Ураз Кайгилароғлу ва Эличин Сангу билан келишув олиб борилмоқда.

    Show TV телеканали 3 та лойиҳани тақдим этади.

    «Клюквали шарбат»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Дастлабки чиқиш санаси — 2022 йил октябр. Лойиҳани суратга олиш ишлари 10 сентябрда бошланади. Икки қарама-қарши оила фарзандлари бир-бирини севиб қолгани учун бир тўхтамга келишлари керак. Аввалроқ актёрлар таркибида Эврим Алася, Бариш Қилич ва Сила Туркоғлу бор эди. Аммо Силанинг партнёри ким эканлиги номаълум.

    «Янги Истанбул»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Дастлабки чиқиш санаси — 2022 йил октябр. Бу беморларга пул сарфлаш орқали клиникада ишлаш тамойилларини ўзгартирмоқчи бўлган бош шифокор ва унинг ҳамкасбларининг оғир ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи ҳаяжонли драма. Бош қаҳрамон ролини Улаш Туна Астепе ижро этади. Шунингдек, лойиҳага Ўнгел Тансел, Эрол Шериф, Хазар Эрғучлу каби актёрларни таклиф этиш режалаштирилган.

    «Қопқон»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Дастлабки чиқиш санаси — 2022 йил октябр. Тасвирга олиш ишлари август ойида бошланган. Сюжет қасос олиш билан бошланади. Туркиядаги энг яхши адвокатлардан бири Умут рафиқасининг ўлимида йирик компания раҳбари, машҳур тадбиркор Асланни айблайди. Қасос олиш учун унинг компаниясига ишга киради, уни ичкаридан йўқ қилишни ва хотинининг ўлимида айбдорни ҳаётдан маҳрум қилишни орзу қилади. Аммо Умут душманининг қизи билан учрашиб, уни севиб қолган бир пайтда ҳаммаси ўзгаради.

    «Осмон болалари»

    Бу Атике Ҳинчлернинг машҳур «Синган юраклар» китобининг фильмга мослашуви. Роман ичкиликка берилган зўравон эркак ва ҳаётни асраб қолишга уриниб, фарзандлари учун ҳамма нарсага чидаган аёлнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Лойиҳанинг сюжети қандай бўлиши ҳозирча номаълум.

    «Селма»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Дастлабки чиқиш санаси — 2022 йил октябрь. Картина номини ўзгартирган ва энди «Гўзал кунлар" деб номланади. Бош ролларда Олгун Токер ва Зейнеп Чамжи. Сюжет ўз тамойиллари бўйича яшайдиган ва бошқаларнинг барча тўсиқлари ва интригаларига қарамай, ўз бахти учун курашишга интиладиган кучли аёл ҳақида ҳикоя қилади. Сирли одам билан учрашиш унинг ҳаётга қарашини остин-устун қилади.

    Мавзуга доир:

    • Энгин Акюрек ва Эда Эже жуфтлиги, Италияда ресторан очаётган Жан Яман: турк ижодкорларининг янги лойиҳа ҳамда режалари (фото)
    • 2022—2023 йиллар куз-қиш мавсумида томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши кутилаётган турк фильмлари (фото)
    • Ўзбекистонда Октай Кайнаржа иштирокида ишланаётган сериал, янги мавсумда томошабинлар хайрлашадиган қаҳрамонлар. Турк киноси янгиликлари

    18.08.2022, 21:36   Изоҳ (0)   20845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фантомас» янги фильм ва сериал орқали экранларга қайтади

    18.08.2022, 19:46

    400 дан 2500 АҚШ долларигача: Ўзбекистоннинг энг машҳур хонандалари пойтахт тўйларидаги «бирров»и қанча? (фото)

    18.08.2022, 17:45

    Фото: Made in Uzbekistan ёзуви туширилган кўйлакдаги Голливуд актрисаси Гвинет Пелтроу

    18.08.2022, 14:36

    Миролим Қиличев болалигида ейишга нони бўлмаган пайтлар, онасининг ўлими ҳамда қандай ҳолларда тўйга чиқишидан афсусланиши ҳақида (видео)

    18.08.2022, 12:06

    «Кунг-фу Панда 4» мультфильмининг намойиш этилиш санаси маълум бўлди

    18.08.2022, 11:09

    Instagram: 40 минг долларга машина харид қилган Зиннура, Диёрбек Маҳкамов укасининг дабдабали тўйи, онасига уй совға қилган вайнер

    17.08.2022, 22:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канн кинофестивали иштирокчиларига очиқ кийиниш тақиқланди

    Лайфстайл | 13 май, 18:55

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    “Қорасарой” турар жой мажмуаси аҳолиси ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қурилаётганидан норози. Аҳолига кўра бу уйларнинг қурилиши ноқонуний ҳисобланади

    Ўзбекистон | 13 май, 18:50

    Фарғонада қўшнисини ўлдириб, ёқиб юборган йигитга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:45

    Италиялик рассом кўринмас ҳайкалини 18 минг долларга сотди

    Дунё | 13 май, 18:35

    Ўзбекистонда қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

    Ўзбекистон | 13 май, 18:25

    Ucell бизнес учун рақамли ечимларни таклиф этмоқда

    Реклама | 30 апрел, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.