• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Элизабет Тэйлор, Николас Кейж ва кўп марта турмуш қурган Голливуд юлдузлари (фото)

    Мухлисларнинг эътибори доимо юлдузларнинг шахсий ҳаётига қаратилади, айниқса, никоҳ ҳақида гап кетганда.

    Элизабет Тэйлор

    Элизабет Тэйлор ва Конрад Ҳилтон, 1950 йил

    Элизабет Тэйлор ва Конрад Ҳилтон, 1950 йил

    Тарихда илк марта миллион долларлик гонорар олган актриса, «Оскар» мукофоти совриндори, Голливуд қироличаси саккиз марта турмушга чиққан. 18 ёшида у Конрад Ҳилтон билан оила қуради, тўй дабдабали ва ажойиб бўлади, аммо оилавий ҳаёт атиги саккиз ой давом этади. 1952 йилда у Майкл Уилдингга турмушга чиқади, эркак ундан 20 ёш катта эди ва актрисани деб хотини билан ажрашади. Беш йил ўтгач, эр-хотин ажрашишади (бу вақт ичида уларнинг иккита ўғли бор эди).

    Орадан бир йил ўтиб, эри самолёт ҳалокатида вафот этади. Кейинги турмуш ўртоғи қўшиқчи Эдди Фишерни кутиш учун узоқ вақт талаб қилмади — 1959 йилда улар турмуш қуришди ва беш йил бирга яшашди. Шундан сўнг Тэйлорнинг ҳаётида «Клеопатра» фильмидаги ҳамкасби актёр Ричард Бертон пайдо бўлди. Бертон юлдузнинг бешинчи ва олтинчи эри бўлди.

    Уларнинг биринчи тўйи 1964 йилда бўлиб ўтади, эр-хотиннинг муносабатлари чексиз жанжал ва ярашувларга тўла эди, шунинг учун улар 1974 йилда ажрашишади. Бир йил ўтгач, улар бир-бирларига яна бир имконият беришга қарор қилишади ва иккинчи марта турмуш қуришади, лекин бир йил ўтиб, улар яна ажралишади.

    Охирги эри — Виржиния сенатори Жон Уорнер билан актриса олти йил бирга яшаган,1991 йилда эса у Ларри Фортенский билан оила қурган, бироқ беш йилдан кейин ажрашган. Тэйлор никоҳдан ва оилавий ҳаётдан чарчаганини айтганидан кейин бошқа турмушга чиқмаган.

    Луи Армстронг

    Луи Армстронг ва Люсил Уилсон, 1960 йил

    Луи Армстронг ва Люсил Уилсон, 1960 йил

    Таниқли жазз афсонаси Луи Армстронг тўрт марта оила қурган. Мусиқачининг биринчи хотини Дейзи Паркер эди. Бу никоҳ узоқ давом этмайди (1918-1923) ва замондошларининг фикрига кўра, Армстронгнинг ҳамкасбларининг хотинининг касби туфайли доимий масхара қилишлари туфайли ажралишади.

    Луининг иккинчи рафиқаси Лил Хардин, жазз пианиночиси бўлиб, у туфайли Армстронг яккахон карьерасини бошлайди ва машҳурликка эришади. Бу муносабатлар 1924 йилдан 1938 йилгача 16 йил давом этади. Иккинчи хотини билан ажрашгандан сўнг, Армстронг Алфа Смитга уйланади, аммо бу никоҳ ҳам ажралиш билан якунланади. 1942 йилда Луи тўртинчи марта — Cotton Club тунги клубининг қўшиқчиси Люсил Уилсон билан турмуш қуради, у умрининг охиригача бирга яшайди.

    Николас Кейж

    Николас Кейж ва Элис Ким, 2013 йил

    Николас Кейж ва Элис Ким, 2013 йил

    Биринчи марта актёр Николас Кейж 1995 йилда уйланади — актриса Патрисия Аркетт унинг рафиқасига айланади. Уларнинг оилавий ҳаёти олти йил давом этади ва ажрашгандан бир йил ўтгач, 2002 йилда Кейж рок-н-ролл қиролининг қизи Лиза Мари Пресли билан оила қуради. Аммо бу никоҳ тезда тугайди — тўйдан икки ой ўтгач, эр-хотин ажрашиш учун ариза беришади. 2004 йилда, Пресли билан ажралиш жараёни тугаши биланоқ Кейж Элис Ким билан янги оилавий муносабатларга киришади, бу узоқроқ — 12 йил давом этади. Николай яна бир никоҳ рекорди билан «мақтаниши» мумкин — унинг Эрика Коике билан оилавий ҳаёти тўй маросимидан 4 кун ўтгач тугайди. Бироқ актёр оила ва никоҳга бўлган ишончини йўқотмайди: 2021 йил 16 февралда Кейж бешинчи марта турмуш қуради. Унинг рафиқаси 26 ёшли япониялик Рико Шибата эди.

    Памела Андерсон

    Памела Андерсон ва Томми Ли, 1997 йил

    Памела Андерсон ва Томми Ли, 1997 йил

    Playboy модели, актриса ва «Malibu қутқарувчиси» Памела Андерсон олти марта турмушга чиққан. Биринчи турмуш ўртоғи мусиқачи Томми Ли эди, уларнинг никоҳи уч йил давом этган ва икки ўғил туғилган. Ажралишдан сўнг Андерсон ва Ли муносабатларини тиклашга бир неча бор уриниб кўрадилар, аммо охир-оқибат барибир ажралишади. Актрисанинг кейинги эри мусиқачи Кид Рок эди, аммо тўйдан бир неча ой ўтгач, никоҳ бузилади. 2007 йилда эса актриса Пам Рик Саломонга турмушга чиқади, бироқ эр-хотин бир йилдан кейин ажрашишади. Андерсон ва Саломон иккинчи марта 2014 йилда муносабатларини тикламоқчи бўлишади, лекин оила қуришга уриниш, худди биринчиси каби бир йилдан кейин ажралиш билан якунланади. 2020 йил Рождество арафасида актриса ўзидан 13 ёш кичик собиқ тансоқчиси Ден Хейҳурст билан оила қуради. Тўй маросими жуда камтарона ва меҳмонларсиз ўтади.

    16.08.2022, 14:35   Изоҳ (0)   18860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тахтлар ўйини» юлдузи Эмилия Кларк билан селфига суратга тушиш қанча туради?

    16.08.2022, 10:50

    Instagram: Касал ҳолида тўйга борган Паризода, қизини узатган Асадилло Набиев, Лоланинг фарзандлари мактаб формасига қарши

    15.08.2022, 22:23

    «Бизни ўз ҳолимизга қўйинг»: Турк актёри Бурак Ўзчивит ҳомиладор рафиқаси билан яна уришиб қолди

    15.08.2022, 18:33

    «Рўмолимни ечганимни муҳокама қилиш бандасига эмас». Фарангиз Холиқова Туркияда моделликка ўқиётгани, актрисаликдан бойиб бўлмаслиги ҳамда Дилсўздан хафа бўлгани ҳ...

    15.08.2022, 16:27

    Болливуд актрисаси Шилпа Шетти суратга тушиш вақтида жиддий жароҳат олди

    15.08.2022, 14:33

    Отабек Маҳкамов Голливуд актёри Дэниэл Редклифф унга нима сабабдан раҳмат айтгани, лотин америкалик рафиқаси ҳамда фарзандлари ҳақида гапирди (видео)

    15.08.2022, 13:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.