• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Рўмолимни ечганимни муҳокама қилиш бандасига эмас». Фарангиз Холиқова Туркияда моделликка ўқиётгани, актрисаликдан бойиб бўлмаслиги ҳамда Дилсўздан хафа бўлгани ҳақида

    Кейинги пайтларда рўмоли билан боғлиқ вазият сабаб кўплаб танқидларга учраган актриса Фарангиз Холиқова айни дамда Туркиядаги «Fashion Academy»да таҳсил олмоқда. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова марҳум ижодкор Ҳусниддин Холиқовнинг қизи билан боғланиб, онлайн интервью ташкил қилди.

    Нега айнан Туркия?

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    — Айни пайтда Истанбул шаҳридаги «Fashion Academy»да таҳсил оляпман. Бу университет эмас, уч йил аввалги орзуларимни амалга ошириш учун курашяпман. Маржона опам айнан Туркияда яшагани учун унинг назоратида ўқишимга рухсат беришган. Аслида унинг қўлига ишониб топширишган, десам ҳам бўлади.

    Бундан ташқари, бу ерда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаман. Бу фаолият билан 19-20 ёшимдан буён шуғулланаман. Бекорчиликни жиним суймайди, ҳамиша банд бўлишим керак. Ортиқча даромад ҳеч кимга зарар қилмайди, деб ҳисоблайман.

    «Дадам вафот этганида 8 ёшда эдим»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    — Болалигим камалакдек ранг-баранг ўтган. Оилада кичик фарзанд бўлганим учун жуда эрка бўлганман. Дадам раҳматли Пеликан, онамлар модель қизим деб эркалашарди.Ёш бўлсам-да, ота-оналарга бир тавсиям бор. Фарзандларига кўпроқ меҳр бериб, рағбатлантириб катта қилишсин. Ҳаётимда кўп тўсиқлардан тик, мағрур ўтишимга, ўша меҳр ва ғурур дастак бўлган.Дадам раҳматли нафақат ҳақиқий истеъдод эгаси, балки энг яхши инсон ҳам эди. Улардан айрилган кунни ҳеч қачон унутолмасам керак. Ўшанда бор-йўғи 8 ёшда эдим. Ҳаётда ҳали кўп нарсаларни тушунмайдиган ёшда бўлсам ҳам энг меҳрибон инсонимдан айрилганимни англаганман.

    «Тасодиф сабаб санъатга кириб келганман»

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    — Онам актриса бўлишимга қарши бўлмаган, аксинча бу борада кўп бор қўллаб-қувватлаган. Аввалига ўзим иккиланганман. Режиссёр Зебо Наврўзова билан бир маҳаллада турардик. Бир куни кўришиб қолганимизда «Клипга суратга тушасанми?» деб сўраган. У пайтда 15 ёшли қиз эдим. Табиийки, менда ҳам санъатга қизиқиш бўлган. Эртаси куни айтилган манзилга келиб, илк ролимни Шоҳруҳхоннинг «Чорла» клипида ижро этганман. Кейин бошқа клипларга ҳам таклиф этишган.

    «Бир инсон ҳаётига зомин бўлишни истамадим»

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    — Мактабни тамомлаш арафасида болалар шифокори бўлишни истардим. У пайтларда академик лицейлар бўларди. Ўқиш жараёнида эса мендан шифокор чиқмаслигини англадим. Чунки кўзим етмаган касбни эгаллаб бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлишни истамаганман. Шундан кейин менга Instagram орқали Дурдона Тўлаганова хабар йўллаб, «Журналист» сериалига таклиф этган. Ижром режиссёрга маъқул келган, аммо илк ролим бўлгани учун унда камчиликлар борлигидан кўз юммайман.

    «Ўзбекистонда актёрликдан бойиганларни танимайман»

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    — Актрисалик мен учун ҳобби. Ўзбекистонда яшаётганимда бир ойда 5-6 та фильм ва сериаллардан таклифлар тушарди. Сценарийларни ўқиб, гонорарига қизиқардим. Иккиси ҳам кетган вақтимга арзимаслигини тушуниб етгач, ролларни рад этардим. Актёрларнинг гонорари жуда кам. Баъзида кетган вақтингизга ҳам арзимайди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонда айнан актрисаликнинг ортидан бойиб кетганларни танимайман.

    «Жажжи синглим ҳаётимизга нур олиб кирди»

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    — Икки опам, укам ва синглим бор. Катта опам турмушга чиққан, оиласи ва фарзандлари билан банд. Кейингиси ўқиш ва иши билан машғул. Укам эса доимгидек изланишда. У дадамдек ақлли, компьютер ва тил ўрганишга қизиқади. Синглим эса ҳали жуда кичкина. У ҳаётимизга нур олиб кирган. Кўз тегмасин, оиламиз жуда аҳил. Чунки онам жуда кичиклигимиздан бошлаб бир-биримизни ҳимоя қилиб яшашимиз кераклигини уқтирган.

    «Санъат менга керакми ёки йўқ»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Бир йил аввал Анталяда дам олаётганимда турк сериалига таклиф қилишган. Аммо таклифни рад этганман. Чунки ўша патда хаёлларим жуда чалкаш эди. Ҳозир ҳам истасам, турк сериалларида суратга тушишим мумкин. Чунки инсонда хоҳиш бўлса ҳамма нарса қўлидан келади. Фақат ҳалигача бу менга керакми ёки йўқми деган иккиланиш бор.

    «Рўмолимни ғийбат қилиш бандасига эмас»

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Фарангиз Холиқованинг шахсий архивидан

    — Рўмолим сабаб турли гап сўзлар кўпайди. Инсонлар истаганча гапиришди, аммо муҳокама қилиш бандасига эмас эканини унутишди. Ҳар ким ўз бошига ғамни сотиб олар экан. Ортимдан ғийбат қилаётганларни Аллоҳ кечирсин деб дуо қиламан. Илгари одамларнинг гап-сўзларини эшитиб, ранжирдим. Ҳозир эса эътибор ҳам бермайман. Онамнинг гапига қулоқ соламан. Одамларнинг гап сўзидан кўра, яқин инсонингизнинг фикри ва қалбингиздаги хотиржамлик муҳимроқ эканини аллақачон англаб етганман. Агар ундай инсонлар мендек хотиржам ва бахтли бўлганларида ғийбат қилиб юришмасди. Менимча, улардан ранжиш мантиқсизлик бўлса керак.

    Бундан ташқари, Фарангиз Холиқова нима учун хонанда Дилсўзга отасининг «Ўзбекистон» қўшиғини ижро этишни тақиқлаганига ҳам ойдинлик киритиб ўтди.

    — Ҳа рост, тақиқлаганмиз. Ҳақиқатан ҳам дадамнинг қўшиқларини қизғонаман. Чунки яратилган қўшиқларнинг ортида дадам билан бирга онамнинг ҳам меҳнатлари бор. Қўшиқни ижро этганлари учун тақиқламаганман, фақатгина онамдан бир оғиз сўрамай, бошқа инсонларнинг розилигини олишгани ва ҳеч қаерда қўшиқ дадамники эканини айтишмаганидан ранжигандим.

    Мавзуга доир:

    • «Битта клипга 1500 доллар эвазига суратга тушаман». Telegram нималигини билмаган Холиқжон вайнес қандай қилиб интернет юлдузига айлангани ҳақида (видео)
    • «Отасиз, уйсиз яшаш осон эмас». Миллати тожик, Қозоғистон фуқароси бўлган ўзбекистонлик блогер Азода билан суҳбат (фото)

    15.08.2022, 16:27   Изоҳ (0)   32807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд актрисаси Шилпа Шетти суратга тушиш вақтида жиддий жароҳат олди

    15.08.2022, 14:33

    Отабек Маҳкамов Голливуд актёри Дэниэл Редклифф унга нима сабабдан раҳмат айтгани, лотин америкалик рафиқаси ҳамда фарзандлари ҳақида гапирди (видео)

    15.08.2022, 13:16

    Актёрларга оламшумул шуҳрат келтирса-да, оз миқдордаги гонорар эвазига суратга олинган машҳур фильм ҳамда сериаллар (фото)

    15.08.2022, 11:35

    «Ўргимчак одам» юлдузи Том Ҳолланд руҳий хотиржамлик учун ижтимоий тармоқларни тарк этди

    15.08.2022, 09:45

    Instagram: Учинчи фарзанди ҳақидаги саволга жавоб берган Асал Шодиева, Муқаддас Саъдуллаеванинг янги уйидан репортаж, Феруза Норматовага севги изҳор қилишди

    14.08.2022, 22:39

    Фото: Олий маълумотга эга бўлмай ҳам улкан муваффақиятга эришган машҳурлар

    14.08.2022, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.