• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Отабек Маҳкамов Голливуд актёри Дэниэл Редклифф унга нима сабабдан раҳмат айтгани, лотин америкалик рафиқаси ҳамда фарзандлари ҳақида гапирди (видео)

    Актёр, юрист, блогер Отабек Маҳкамов «Zo‘r TV» телеканалининг «Ёр-Ёр» кўрсатувига берган интервьюсида китобининг илк нусхасини 15 миллионга сотгани, америкалик қизга уйлангани, ҳозирда эгизак фарзандни тарбия қилаётгани, АҚШдаги ўзбекларнинг тўйдаги урф-одатлари ва оила қуриш тартиби ҳақида гапирди.

    Отабек Маҳкамов китобининг илк нусхаси 15 миллионга сотилгани ва унинг ёзилишига «Гарри Поттер» ҳам сабабчи бўлгани ҳақида

    « ‘Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 1оо та учрашув’ китобимни учта тилда: ўзбек тилида, рус тилида, инглиз тилида ёздим. Китобда охирги 18 йил давомида дунёнинг 52 та давлатида тарихий шахслар билан қандай қилиб танишганим, нималар ҳақида гаплашганим ва энг асосийси — ҳар биридан қанақа ҳаётий сабоқ олганимни айтганман. Баъзиларидан қандай инсон бўлмаслик кераклигини ўргандим, ўзбек халқ мақолларида ҳам бор, одобни одобсиздан ўрган дейилган. Шунақаси ҳам бўлган.

    Бу китобни ойимга бағишладим. Чунки бундан 12 йил олдин онам саратон касаллигидан вафот этган. Китобдан биринчи тушган фойда ҳам Ўзбекистонда саратон касаллигига чалинган болаларни даволаш учун ишлатилади. Китобнинг илк нусахасини аукционга қўйиб, 15 миллионга сотдик ва шу пулга дори олиб, саратон касаллигига чалинган болаларга бердик.

    Бу китобни ёзишимга яна бир сабабчи инсонлардан бири дунёдаги энг машҳур актёрлардан бири, ‘Гарри Поттер’ фильмининг бош ролларидан бирини ижро этган актёр Дэниэл Редклифф бўлган. Бу инсон билан учрашиб, мен сизнинг ўзбекистонлик ҳамкасбингизман деганимда, кечирасиз, мен Ўзбекистон ҳақида эшитмаганман, деган. Мен эса география ўқитувчингизга салом айтинг, олган ойлигини давлатга қайтариб берсин, дедим.

    Фото: Instagram /@otabekmahkamov_

    Фото: Instagram /@otabekmahkamov_

    У билан икки йилдан сўнг кўришиб қолганимда, танимайди деб ўйлаганман, чунки миллионлаб инсонлар билан учрашади, бироқ у узоқдан мени кўриб ўзбекистонлик актёр келяпти деган, олдимга келиб эса биласизми мен география ўқитувчимга саломингизни етказдим, улар менга қўшимча дарс берди, энди Ўзбекистонни биламан, пойтахти Тошкент экан, атрофида 5 та республика бор экан, сизга раҳмат, деди. Гарри Поттер, яъни Дэниэл Редклифф ҳозир Ўзбекистон ҳақида 100 фоиз маълумотга эга», — дейди Отабек Маҳкамов.

    Франциялик қизни севган актёр америкалик қизга уйлангани ва эгизак фарзандлари ҳақида

    «Севган қизим француз миллатига мансуб эди. У билан кўп йиллар давомида муносабатда бўлганман, лекин, афсуски, шунақа бўлиб қолди, ҳаёт ўзининг қоидаларига эга экан. Ҳозир у бошқа инсон билан турмуш қурган, мен эса ҳақиқатан ҳам америкалик аёл билан турмуш қурганман. Уйланганимга анча бўлди, фарзандларим бор. Улар вояга етмоқда, эгизак фарзандим бор, исми Ҳасан ва Ҳусан. Ҳаммаси яхши. Ҳаётимдаги энг катта фахрим — бу менинг оилам. Шунинг учун мен жуда ҳам бахтиёрман. Турмуш ўртоғим қайси миллатга мансуб бўлмасин, асосийси, биз бир-биримизни тушунамиз, яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз. Аёлим фарзандларимга ўзбекча исм қўйишга қаршилик билдирмаган, бизда келишув бор», — дейди журналист.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    АҚШда ҳам совчилик қадриятига амал қилинадими?

    «АҚШда 160 мингга яқин ўзбекистонлик яшайди ва у ерда ҳам совчилик қадрияти бор. Яқинда бир дўстим яхши қиз бўлса, тавсия қилишимни сўради ва мен шундай қилдим, чунки қарасам иккаласининг ҳам феъл-атвори ўхшаш экан. Боланинг исми Тўлқин эди. У тавсия учун раҳмат, лекин менинг ота-онам АҚШда эмас, шунинг учун совчиликка ўзинг борасан, деди. Ҳаётимда шунча иш қилиб, совчиликка бормаган эканман. Совчиликка боришга тўғри келди ва ҳозирда улар Нью-Йоркдаги энг бахтли оилалардан бири», — дейди актёр.

    Отабек Маҳкамов «Ёр-Ёр»га ўхшаган кўрсатувлар АҚШда ҳам борлиги ҳақида

    «Ҳозир ‘Ёр-ёр’га ўхшаган кўрсатув АҚШда, Россияда, дунёнинг ҳар бир мамлакатида бор, чунки бу каби кўрсатувларнинг бўлгани яхши. Бу кўрсатув ‘Москва кўзёшларга ишонмайди’ фильмига ўхшаб кетади, унда ҳам бош қаҳрамон турмуш қуриш учун агентликка мурожаат қилади. Бу каби кўрсатувлар бор ва борлиги жуда катта плюс», — дейди Отабек Маҳкамов.

    Фото: Instagram /@otabekmahkamov_

    Фото: Instagram /@otabekmahkamov_

    АҚШда оила қуриш тартиби, у ерда ўзбеклар тўйда миллий либосда кийиниши ва фарзандлар оила қургандан сўнг алоҳида яшаши ҳақида

    «АҚШда ёшлар бир-бири билан ўзи танишади. Масалан, жияним Австралияда британиялик инсон билан турмуш қурди. Бу ҳақда тўйидан бир ҳафта олдин ота-онасига айтган. АҚШда ҳам худди шунақа қоида, лекин ўзбеклар яшаётган жойда деярли ҳамма ёшларнинг ота-онасининг ўзи топади. У ердаги тўйларга борганда олдин унча эътибор бермас эдим, ҳамма аёллар атлас кўйлак кияди, эркаклар эса дўппида. Ўзбекистонда, айниқса, Тошкентдаги тўйларда европаликларнинг кийимни кийишади. Биз у ерда ватанимизни, урф-одатларимизни соғинамиз, шунинг учун ҳам тўйларда миллий либосда бўламиз.

    Фото: Instagram /@otabekmahkamov_

    Фото: Instagram /@otabekmahkamov_

    АҚШда деярли барча фарзандлар оила қургандан кейин алоҳида уйга чиқиб кетади. Ота-онаси тирик бўлса, уларнинг ҳам ўз ҳаёти бўлади. Агар ота ёки она ёлғиз қолган бўлса, улар бирга яшашади. АҚШда шахсий ҳаёт, шахсий чегара деган нарса катта рол ўйнайди, ҳар бир оила алоҳида яшаши шарт», — дейди актёр.

    Мавзуга доир: Полиглот машҳурлар: Ўзбек шоу-бизнесининг бир нечта тилда эркин гаплаша оладиган вакиллари (фото)

    15.08.2022, 13:16   Изоҳ (0)   31601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёрларга оламшумул шуҳрат келтирса-да, оз миқдордаги гонорар эвазига суратга олинган машҳур фильм ҳамда сериаллар (фото)

    15.08.2022, 11:35

    «Ўргимчак одам» юлдузи Том Ҳолланд руҳий хотиржамлик учун ижтимоий тармоқларни тарк этди

    15.08.2022, 09:45

    Instagram: Учинчи фарзанди ҳақидаги саволга жавоб берган Асал Шодиева, Муқаддас Саъдуллаеванинг янги уйидан репортаж, Феруза Норматовага севги изҳор қилишди

    14.08.2022, 22:39

    Фото: Олий маълумотга эга бўлмай ҳам улкан муваффақиятга эришган машҳурлар

    14.08.2022, 19:57

    Орзудаги совға: 25 ёшли миллиардер Кайли Женнер туғилган кунида онасидан кутилмаган ҳадя олди

    14.08.2022, 15:43

    Ошқозон кичрайтириш операциясидан сўнг салкам 20 килога озган Муяссар Бердиқулова овқатланиш тартиби ва унга билдирилган муносабатлар ҳақида (видео)

    14.08.2022, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.