Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Андижон шаҳрида ўзбошимчалик билан бир туп қайрағоч дарахтини кесган фуқаро ҳамда мораторийдан хабари бўла туриб, фуқарони огоҳлантирмаган маҳалла раиси жаримага тортилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг маълум қилишича, 13 август куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрининг «Ўзбекистон Мустақиллигининг 21 йиллиги» маҳалласида дарахт кесилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Шунга асосан бошқармада тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилган.

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Маҳалланинг Ўзбекистон кўчаси 202-«А» уй ёнида жойлашган бир дона қайрағоч дарахти тегишли рухсатномасиз шу манзилда яшовчи фуқаро Т.А. томонидан кесилаётган бўлган. Фуқаро мутахассислар билан суҳбатда дарахтнинг катта шохи 3 август куни синиб тушганлиги, ҳашаротлар билан зарарланганлигини билдириб, бу бўйича маҳалла раисини хабардор қилиб кесиб юборганлигини айтган.

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан фуқаро Т.А.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, маҳалла раиси Х.Х.га нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Шунингдек, Т.А.га нисбатан маъмурий иш очилиб, ўсимлик дунёсига 76 миллион 500 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланиб, иш судга юборилган.

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Қўшимча қилинишича, Андижон шаҳри ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳам воқеа жойига етиб келиб, дарахт кесган фуқаро ҳамда унга рухсат берган маҳалла раиси билан суҳбатлашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар