• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трампнинг қуролланган тарафдорлари ФҚБ идораси яқинида тўпланди

    АҚШнинг Аризона штати Финикс шаҳрида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) идораси яқинида собиқ президент Дональд Трампнинг қуролланган тарафдорлари тўпланди, деб ёзади «РБК». Яқинда унинг Флоридадаги қароргоҳида ФҚБ тинтув ўтказган эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Йиғилганлардан бири айтишича, гуруҳ Трампни қўллаб-қувватлаб, унинг Мар-а-Лаго қароргоҳидаги, уларнинг фикрича, ноқонуний тинтувга қарши норозилик билдириш истагида бўлган.

    ФҚБ қайд этишича, идора яқинида тахминан 25 киши «тинч тарзда» тўпланиб, тротуарларга ва кўча бўйлаб жойлашиб олган, улар бюрога тегишли ҳудудга ўтмаган. Кейинроқ улар тарқала бошлаган.

    Трампнинг уйида ўтказилган тинтувдан кейин АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари, хусусан, ФҚБга таҳдидлар келиб туша бошлаган. Бюро бундай таҳдидларни «ножўя ва хавфли» деб атади. 12 август куни Огайода АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари фахрийси, Трампнинг тарафдори деб тахмин этилаётган шахс ФҚБ идорасига ҳужум қилди, аммо қўлга олиш чоғида отиб ташланди.

    Шундай воқеалар фонида республикачилар Мар-а-Лагодаги тинтув ва ҳужжатлар мусодарасининг қонунийлигини исботловчи материаллар эълон қилинишини талаб этди. АҚШ Адлия вазирлиги ҳам шундай даъват билан чиқди ва тинтув учун ордер оммага ҳавола этилиши керак, деб ҳисоблади.

    ФҚБ агентлари 8 август, душанба куни Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида тинтув ўтказган эди. The New York Times вазиятдан хабардор манбаларига таяниб ёзишича, ФҚБ Трампнинг уйини у Оқ уйни тарк этганидан кейин ўзи билан олиб кетган ҳужжатлар туфайли тинтув қилмоқда. Ҳужжатларда махфий маълумотлар бўлиши мумкин.

    Нашрга кўра, АҚШ миллий архиви «кўп ойлар давомида» 15 қути ҳужжатларни қайтаришни сўраган ва ушбу ҳужжатлар йўқ қилиниши эҳтимоли юзасидан ФҚБга мурожаат қилган. «Жаноб Трамп ўз президентлиги даврида ҳукумат архивларида сақланиши керак бўлган расмий қоғозларни йўқ қилиб ташлагани билан танилган», — деб ёзади газета.

    Трампнинг сўзларига кўра, агентлар тинтув чоғида ҳатто унинг сейфини ҳам бузиб очган. Собиқ президент ФҚБ хатти-ҳаракатларини сиёсий тусга эга деб атади. Унинг ишонч билдиришича, амалдаги президент Жо Байден ФҚБнинг тинтув ўтказиш ниятидан хабардор бўлган. Агар иш расман айблов эълон қилишгача бориб етса, Трамп 2024 йилги президентлик сайловига ўз номзодини қўйиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.

    Кейинроқ маълум бўлишича, ФҚБ агентлари тинтув чоғида махфий ҳужжатларнинг 11 та тўпламини мусодара қилган. Рўйхатда, шу жумладан, «ўта махфий» белгиси туширилган ҳужжатлар ҳам бўлиб, улардан фақат махсус давлат муассасаларидагина фойдаланиш мумкин.

    ФҚБ агентлари Трамп қароргоҳидаги тинтув чоғида қидирган нарсалар орасида ядро қуролига алоқадор ҳужжатлар ҳам бўлган. Бундай ҳужжатлар топилган-топилмагани номаълум. Трамп WP хабарини изоҳлар экан, «ядро қуроли ҳақидаги масала — бу алдоқчилик» деди.

    ФҚБ агентлари Трампнинг уйидан ҳужжатлар, фотосуратлар ва қайдлардан иборат жами 20 тача қутини олиб кетган. Мусодара қилинган ҳужжатларнинг уч саҳифали рўйхатида Трампнинг ўз собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоунни афв этиш ҳақидаги фармони ҳамда «Франция президенти» ҳақидаги маълумот ҳам бор.

    Politico маълумотларига кўра, журналистлар қўлига келиб тушган тинтув учун ордерда айтилишича, ФҚБ Дональд Трампни адолатга тўсқинлик қилишда ва жосуслик ҳақидаги қонунни эҳтимолий бузганликда гумонламоқда.

    Мавзуга доир:

    • ФҚБ Трампнинг уйидан ядро қуроли билан боғлиқ ҳужжатларни қидирган — WP
    • Трамп ўз-ўзига қарши гувоҳлик беришдан бош тортди

    15.08.2022, 11:08   Изоҳ (0)   13346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда номаълум эркак Капитолий яқинида ўқ узиб, сўнг ўз жонига қасд қилди

    15.08.2022, 10:40

    Мисрда черковдаги ёнғин оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги — болалар

    15.08.2022, 10:17

    Аргентинада динозаврларнинг якапил деб номланган янги тури қолдиқлари топилди

    15.08.2022, 10:11

    АҚШда ноёб Форд Mustang металлолом ҳолатида топилди (фото)

    15.08.2022, 05:42

    Россия Давлат думаси ёзувчи Рушдийга қилинган ҳужумга изоҳ берди

    15.08.2022, 04:16

    Time журнали Hyperloop лойиҳаси туфайли Илон Маскни иккиюзламачиликда айблади

    15.08.2022, 02:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди 

    Дунё | 8 август, 10:46

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.