1972 йилда ишлаб чиқарилган ноёб Форд Mustang Macҳ-1 АҚШдаги E-bay кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Autoevolution’га таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Фото: «Gazeta.ru»Пенсильванияда сотиладиган ноёб машина одометрда 42 минг милядан сал кўпроқ масофани босиб ўтган, аммо вақт ўтиши билан машинага жиддий зарар етган. Унда двигатель ва трансмиссия йўқ, корпуси эса коррозиядан қаттиқ шикастланган.
Сотувчининг таъкидлашича, ноёб Mustang реставрацияга муҳтож. Ҳозирда кимошди савдосида харидорлар бунинг учун 1 минг доллардан кўпроқ таклиф қилишга тайёр.
Мавзуга доир: Италиядаги дарёдан Иккинчи жаҳон урушига тегишли бомба топилди
Изоҳ (0)