Tesla компанияси раҳбари Илон Маскни 2021 йилда «Йил одами» унвони билан тақдирлаган Американинг Time журнали миллиардерни иккиюзламачиликда айблади. Маълум қилинишича, тадбиркор Hyperloop ерости туннел лойиҳасини фақат электромобилларга бўлган талабни сақлаб қолиш учун яратган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Маск ўзининг биографи Эшли Венсга Hyperloop бу шунчаки америкалик қонунчиларни Калифорниядаги тезюрар темир йўл қурилишини бекор қилишга ишонтириш учун уриниб кўрилган лойиҳа бўлганини тан олган. Ушбу режанинг амалга оширилиши эса Калифорнияда машҳур бўлган Tesla электромобилларига бўлган талабни камайтиради.
Натижада Маск Hyperloop’ни жамоат транспорти учун қулайроқ восита сифатида «сотди», бироқ Маскнинг Боринг компанияси туннели Лас-Вегасдаги тирбандлик муаммосини ҳал қилмади, деб ёзади журнал.
Нашрнинг таъкидлашича, Маск бундай келажакни фақатгина бизнес амбицияларини қондириш учун ўйлаб топган.
2022 йил бошида Лас-Вегасда Илон Маскнинг Вегас Лооп туннелларида Tesla электромобиллари тирбандлиги юзага кела бошлади. Қайд этилишича, туннелда бирданига 90 та электромобиль тиқилиб қолган.
Изоҳ (0)