Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиянинг Гюнсбург шаҳри яқинидаги Legoland кўнгилочар боғида содир бўлган бахтсиз ҳодисада 31 киши жабрланди. Бу ҳақда Sueddeutsche Zeitung’га таяниб, Meduza хабар бермоқда.

Фото: «Эсп.мд»

Фото: «Эсп.мд»

Қурбонлар орасида 10 нафар бола, бир ўсмир ва 20 нафар катталар ёшли кишилар бор. Бир киши жиддий жароҳат олган, бироқ полиция маълумотларига кўра, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаган.

Бахтсиз ҳодиса Fire Dragon деб номланган аттракционда содир бўлган. Поездлардан бири йўловчилар тушиш жойига етиб бормасдан туриб, кескин тўхтаган. Натижада уни орқадан келаётган поезд уриб юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Жабрланганларга ёрдам бериш учун учта қутқарув вертолёти сафарбар этилган. Бахтсиз ҳодисадан кейин аттракцион ёпилган.

Legoland 2002 йилда 60 дан ортиқ аттракционлар билан очилган. Оловли аждаҳо улар орасида энг машҳурларидан биридир. Ундаги поездлар секундига 8 метргача (соатига 29 километргача) тезликда ҳаракатланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?