• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Носвой биз билган, аммо тан олмаган офат. Болаларимизни ундан ҳимоя қилайлик!

    Дунёда тутунсиз тамаки маҳсулотларининг ҳар хил турлари ва уларни истеъмол қилиш усуллари мавжуд. Марказий Осиё мамлакатларида тутунсиз тамакининг энг кенг тарқалган шакли носвойдир. Албатта бу жумла ҳеч биримизга қайсидир маънода эриш туюлмайди. Аслидачи? Аслида биз учун оддий кўринган ушбу маҳсулот минглаб инсонларни бу ҳаётни эрта тарк этишларига сабаб бўлмоқда.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда катта ёшдаги кашандаларнинг сони 1,1 миллиард нафар бўлиб, уларда камида 367 миллион киши тутунсиз тамаки истеъмол қилади. Бугунги кунда носвой ҳам тутинсиз тамаки маҳсулотлари сарасига киради. Хўш, бугун юртимизда, хусусан, Марказий Осиёда вазият қандай?

    2019 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўмагида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган сўровлардан шу нарса аниқ бўлдики, юртимизда 18-69 ёшдаги эркакларнинг 20 фоизи, жумладан, ҳар беш нафар эркакнинг бир нафари, минг таассуфки, аёлларнинг 0,4 фоизи тутунсиз тамаки, яъни носвой истеъмол қиларкан.

    2021 йилда ёшлар орасида ўтказилган сўровномада 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи (ўғил болаларнинг 2,3 фоизи, қизларнинг 0,9 фоизи) носвой истеъмол қилгани маълум бўлди. Шундан, ўғил болаларнинг 10 нафаридан бир нафари, қиз болаларнинг 20 нафаридан бир нафари носвой чекиб кўрган. Бу кўрсаткич қайсидир маънода камдек кўриниши мумкин. Аммо бугун ёшларимиз орасида кенг кўламда тарқалиб бораётган янги офат– никотинли снюс(тутунсиз тамаки)лар истеъмоли юқорида келтирилган рақамлардан анча кўп.

    Тадқиқотлар натижасига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида носвой чекиш энг кўп учрайдиган мамлакатдир. Аҳолининг носвой истеъмол қилишдаги умумий улуши қайрийб 19,8 фоизни ташкил этади. Бу ҳолат Тожикистонда 19,7 фоиз, Қирғизистонда 10,1 фоиз, Қозоғистонда 2,7 фоиз ва Туркманистонда 2,7 фоиз.

    Носвойнинг санитария талабларига риоя этилмаган ҳолда, қўлбола усулда тайёрланиши ҳаммага маълум. У кўпинча номаълум рецептлар бўйича зарарли моддаларнинг ҳисоб-китобсиз аралаштирилиши натижасида олинадиган маҳсулот турига киради.

    Носвой майдаланган тамаки – никотин ва кучли кансерогенлар манбаи, шунингдек, никотиннинг қонга сўрилишини яхшилаш учун қўшиладиган сўндирилган оҳак (кальций гидроксид)дан иборат аралашмадир. Уни тайёрлашда ўсимлик кули, ўсимлик мойи, пахта ёки кунжут ёғи, шунингдек, ширин таъм берувчи қуруқ мевалар ва хушбўй ҳид таратувчи ароматизаторлар ҳам қўшилиши мумкин.

    Носвойнинг тайёрланиш ва сотилиш жараёнида ҳеч бир санитария қоидаларига амал қилинмаслигига кўпчилик гувоҳ бўлган. Негадир одамларда носвой шундай сотилиши, истеъмол қилиниши керак деган қараш шакллангандек. Энг аянчлиси, уни тўғри келган жойга ноодатий ҳолда чиқинди сифатида бетартиб ташланиши (тупуриш) одатий ҳолга айланган.

    Тан олишимиз керакки, ушбу ҳолат атрофдагилар таъбини қанчалар хира қилади. Тасаввур қилинг, бундай ҳолни кўрган юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар нима деб ўйлайди? Улар наздида биз ким бўлиб қоламиз? Баҳо хато қилган ва хатога жимгина қараб турган ҳар бир инсонга берилишини унутмаслигимиз даркор.

    Биз оддий деб билган, ҳатто бобом ва бувим нос чекиб 90 ёшга кириб вафот этди ёки мен чекаман, соғлигимдан умуман шикоятим йўқ, деганлар учун носвой соғлиқ учун нечоғлик хавфли эканлигини тиббиёт тилида асосланган маълумотларни келтиришни жоиз деб билдик.

    Носвой оғиз ва милкларнинг яллиғланиши, милклар атрофияси, кариес ва тишларнинг бузилишига, шунингдек, тиш эмалининг тез емирилишига сабаб бўлади. Носвой истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва ошқозоности безида саратон ривожланишига, юрак-томир касалликлари ва сурункали гипертонияга олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилинганда ўлик бола туғилиши, муддатидан олдин туғилиш ва кичик вазндаги бола туғилиши хавфини оширади.

    Носвой истеъмол қиладиган эркакларда бепуштлик кузатилади. Бу сперма ҳажми ва миқдорининг камайиши, фаоллигининг пасайиши ва нуқсонли сперматозоидлар улушининг ортиши билан изоҳланади.

    Расмий маълумотларга кўра, 2015-2019 йилларда Ўзбекистонда носвой ва бошқа тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиниши билан бевосита боғлиқ рак касалликлари туфайли барвақт ўлим 30-69 ёшдаги эркакларда аёлларга қараганда бир неча марта, хусусан, лаб раки 1,8–9,7 марта, оғиз бўшлиғи раки 2–8,3 марта, милк раки 2,2–4 марта, ҳалқум раки 2,1–3 марта, ошқозон раки 1,9–2,1 марта кўп учраган.

    Ўзбекистонда ҳар куни носвой чекадиган 1,5 миллион нафардан ортиқ одамнинг 765 минг нафари барвақт ўлим (70 ёшгача) хавфига дучор бўлади. Агар тегишли чоралар кўрилмаса, бу рақам янада кўпайиши мумкин. Инсониятнинг биргина носвой ортидаги бу йўқотиши, оилалар бошига тушадиган кулфатлар ўйлаймизки, арзимас рақамларда исботланмаган.

    Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили мамлакатимизда тахминан 15 тонна носвой ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулот бозорларда, кўчаларда ва афсуски, таълим муассасаларига яқин атрофда очиқ, эркин ҳолда сотилади. Натижада, носвойнинг нархи фильтрли сигареталар нархидан тахминан 4-5 баравар паст бўлиб, ёшлар учун ҳамёнбоп танловга айланган.

    Ўз навбатида юқорида келтирган барча далилларимиз носвойнинг қонунан тартибга солинишига бўлган эҳтиёжнинг нечоғлик юқорилигини кўрсатиб турибди.

    Юқоридаги сабаблардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкагол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ўз мажбуриятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда носвойни кенг истеъмол қилинишини эътиборга олган ҳолда, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 21 декабрда қабул қилиниб, айни вақтда, Олий Мажлис Сенати билдирилган таклифларига мувофиқ, сенатор ва депутатлардан иборат Келишув комиссияси томонидан қайта кўриб чиқиш жараёнлари давом этмоқда.

    Қонунга асосан, носвойнинг ишлаб чиқарилиши ва савдоси тартибга солинади. Ҳужжат нормаларини белгилаш мақсадида стандартларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

    Хусусан, стандарларда белгиланадиган нормалардан носвойни алоҳида 20 дона отим (порция)ни ўз ичига олувчи ўрамларда ҳамда ўрамларга тасвир ва тегишли матн кўринишдаги тиббий огоҳлантиришлар жойлаштирилиши, шунингдек, носвой чекишнинг зарари тўғрисида истеъмолчининг хабардорлигини оширадиган маълумотлар киритилиши кўзда тутилган.

    Қонунда носвой тамаки маҳсулотига тенглаштирилиши ва тамаки маҳсулотига белгиланган барча чекловлар носвойга ҳам тааллуқли бўлиши кўзда тутилади. Бундай ёндашув ёшларни носвойдан ҳимоя қилишга замин яратади, кейинги авлод орасида носвой чекилишини кескин қисқартиришга ёрдам беради.

    Хулоса қилиб айтганда, носвой айланмасини қонунан тартибга солиш аҳоли соғлиғини сақлаш, мамлакат келажаги ва иқтисодий мақсадларига хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси

    Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш

    ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

    матбуот хизмати.

    Мурожаат учун телефон: (71) 202-99-11.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    12.08.2022, 10:30   Изоҳ (0)   18079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўта йирик ҳажмдаги ўғрилик содир этгани учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак АҚШдан экстрадиция қилинди

    12.08.2022, 10:25

    «Пул меники, хоҳлаганимча қилавераман ё сизнинг чўнтагингиздан ишлатяпманми?» — Яккасаройда дарахткушлик давом этмоқда, экофаол блогерга тажовуз қилинди

    12.08.2022, 10:06

    Фарғонада ИИО ходимлари дўконлардаги пичоқ ва қайчиларни олиб қўяётгани хабар қилинди

    12.08.2022, 09:58

    Наманганда буюмлари орасида 300 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган йўловчи қўлга олинди

    12.08.2022, 09:46

    Қорақалпоғистонда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ хизмат машинасига тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлди

    12.08.2022, 09:27

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маълум бўлди

    12.08.2022, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.