Давлат статистика қўмитаси 10 август куни ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:- суякли мол гўшти (1 кг) — 49 500–78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) — 58 000–90 000 сўм;
- картошка (1 кг) — 2000–6000 сўм;
- пиёз (1 кг) — 2000–7000 сўм;
- сабзи (1 кг) — 1 500–6 000 сўм;
- тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
- гуруч (1 кг) — 5000–25 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) — 16 000–30 000 сўм;
- шакар (1 кг) — 11 000–17 000 сўм.
Маълумот учун, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида, фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).
Изоҳ (0)