• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Пул меники, хоҳлаганимча қилавераман ё сизнинг чўнтагингиздан ишлатяпманми?» — Яккасаройда дарахткушлик давом этмоқда, экофаол блогерга тажовуз қилинди

    Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида 11 туп дарахт илдизларига зарар етказилгани юзасидан ўрганиш олиб бораётган блогер Никита Макаренкога 11 август куни тажовуз қилинган. «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов ҳолатни ўрганиб, воқеа жойидан репортаж тайёрлади.

    Фото: Никита Макаренко

    Блогерга ҳужум

    Блогер Никита Макаренконинг айтишича, июнь ойида Шота Руставели кўчасидаги 28-уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ва йўл бўйини ободонлаштириш пайтида 11 та дарахтга шикаст етказилган. Қари 4 туп чинор (яна бир туп чинор қуриш арафасида) ва 7 туп ёш каштан дарахтларининг илдизлари эксковатор ишлаши натижасида кесилиб, очилиб қолган ва бу бўйича масъулларга шикоят қилинган.

    Никита Макаренко

    Никита Макаренко
    Фото: «Дарё»

    Орадан бир ой вақт ўтганидан сўнг, Никита Макаренко ҳолатни кўздан кечириш мақсадида воқеа жойига боради ва дарахтларни асраб қолиш учун ҳеч қандай иш қилинмаганига гувоҳ бўлади. Кесиб ташланган ва очилиб қолган илдизлар тупроқ билан ёпиб қўйилгани аниқланади.

    Блогер Никита Макаренкога тажовуз қилинаётган ҳолат

    «Бир ой аввал Экоқўмитага мурожаат қилинган бўлса-да, ҳеч қандай чора кўрилмаган. Ҳолатни кўриш ва суратга олиш учун бу жойга келганимда ўзини Discovery Invest ишчиси деб таништирган бир киши менга ташланиб, телефонимни олиб қўймоқчи бўлди. Нима учун бундай қилганини билмайман. Унинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний. Ҳар бир инсон, журналист ва блогер факт учун тасвирга олиши мумкин ва бу қонуний. Менга қилинган тажовуз бўйича қонуний чора кўришларини сўраб Ички ишлар вазирлигига ариза ёздим», — деди Никита Макаренко.

    Огоҳлантириш хати йўқ

    Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккасарой тумани бўлими бошлиғи Ойбек Усмоновнинг «Дарё»га маълум қилишича, бир ой аввал Тошкент шаҳри ҳокимлигининг «Халқ назорати» порталига келиб тушган мурожаатга асосан ҳолат жойига чиқиб ўрганилган.

    Ойбек Усмонов

    Ойбек Усмонов
    Фото: «Дарё»

    «Порталга 5 туп чинор ва 7 туп ёш каштан дарахтининг илдиз қисми олиб ташланганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган. Жойига келиб ўрганганимизда дарахатларнинг илдиз қисми очиб ташлангани аниқланган ва шу асосда қурилиш ташкилотига огоҳлантириш хати берилган. Унда дарахтлар қуриб қолишининг олдини олиш ва суғориш ишларини ташкил қилиш кўрсатилган. Шундан сўнг илдизлар тупроқ билан ёпилган. Кейинроқ тупроқлар сурилиб, илдиз яна очилиб қолган. Ушбу ҳолат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) бўйича маъмурий баённома тузишга асос бўлади», — деди Ойбек Усмонов.

    Суҳбат давомида Ойбек Усмоновга бир ой аввал кимга огоҳлантириш берилгани сўралганида дастлаб бошқа фирма номини айтди, кейинроқ эса Discovery Invest компаниясига хат юборилган, деди. Афсуски, экология масъули ўша огоҳлантириш хатини таҳририятга тақдим этолмади. Нима учун жамоатчилик жар солганидан кейин чора кўриляпти, деган саволимизга «мана, чора кўряпмиз», деб жавоб берди.

    Бундан ҳам ажабланарлиси, журналист ва блогерлар, туман ҳокими ва масъуллар жавобгар томон — қурилиш компанияси вакилларини қидириб, кутиб турган бир вақтда туман бош экологи Ойбек Усмонов «Дарё» мухбирига «Мана, қурилиш компанияси камчиликларни тўғирлаяпти», дея ҳали қилинмаган ишни қилинди деб масалани хаспўшлашга уринди.

    Кейинроқ қурувчи компания Ойбек Усмонов айтган Discovery Invest эмас, балки умуман бошқа ташкилот экани, лойиҳа ва ҳужжатлар тайёр бўлмай туриб иш бошлангани аён бўлди. Яъни қурувчи ташкилот аниқ бўлмай туриб, Ойбек Усмонов кимга огоҳлантириш хати юборгани қоронғи.

    Қурувчи йўқ

    Журналист ва блогерлар, бутун масъуллар: туман ҳокими, ички ишлар, экология ходимлари қурувчи ташкилот вакилини узоқ қидиришди. Ва яна анча кутишга тўғри келди.

    Таъмирлаш ишлари кетаётган жойда қурилиш ишлари бўйича эълонлар тахтаси йўқ. Ким қурувчи, нима бўлади, лойиҳа қандай, билиб бўлмайди. Фақат баннерлар ва унда чиройли расмлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги логоси турибди.

    Ҳолатга гувоҳ бўлиб турган блогер Умид Ғофуровдан изоҳ сўралганида, у ҳар доимгидек қурилиш ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Умид Ғофуров

    Умид Ғофуров
    Фото: «Дарё»

    «Бу ишлар анча аввал аниқланган бўлса-да, шу кунгача ҳеч қандай иш қўзғатилмаган. Жамаотчилик эътироз билдирганидан кейин Экоқўмитадан ходимлар келиб акт тузди. Ҳар доимги муаммо – ким қурувчи, бош пудратчи ким, лойиҳа қанақа, нима учун қилинмоқда, деган саволларга қидириб-қидириб жавоб олишимиз керак. Уларнинг орқасидан югуриш бизга – блогерларга, фуқароларга нима кераги бор? Одамлар ҳам бизни чақириб буни ким қуряпти, аниқлаб беринглар, деяпти. Бу оддий фуқароларнинг иши эмас», — деди Умид Ғофуров.

    Ҳокимми, экологми, қурувчими?

    Дарахтларга нисбатан вахшийларча муносабат давом этаётгани ҳақида жар солганидан кейингина воқеа жойига турли ташкилотлардан ходимлар кела бошлади, жумладан, Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов ҳам келди. Масъулларнинг бунчалик воқеа жойига тез етиб келишларига Чилонзор туманида рўй берган «дарахтлар воқеаси» фонида туман ҳокими ва прокурорнинг ишдан олиниши сабаб бўлган бўлса не ажаб.

    Анвар Сайфутдинов (ўнгда)

    Анвар Сайфутдинов (ўнгда)
    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокими Анвар Сайфутдинов «Дарё» мухбири билан суҳбатда экологлар берган маълумотларга зид фикрлар билдирди.

    Туман бош экологи Ойбек Усмонов дарахтларга ҳақиқатан ҳам зарар етказилгани, яъни уларни ўсишдан тўхтатмайдиган даражада шикаст етказилгани ва бир туп чинор табиий омиллар таъсирида қисман зарарланганини айтиб ўтган эди.

    Ҳоким эса дарахтлар шикастланмаганини ва бир туп чинор дарахтини аввалроқ кесишга рухсат берилганини айтиб ўтди.

    «У дарахт (бир туп чинор назарда тутилмоқда – таҳририят) икки йил аввал қуриб бўлган эди. Кесишга рухсат олинган. Дарахтларнинг илдизига зарар етди дегани ўлди дегани эмас. Ҳозир биогумус олиб келишди, мутахассислар керакли ишларни қилишади. Лекин дарахт яшайди», — деди Анвар Сайфутдинов.

    Яна бир эътиборли жиҳати, бурчак-бурчакларда ўзаро музокаралар тугаганидан кейин қурувчи ҳам пайдо бўлиб қолди. Ва журналист, блогерларга лойиҳа юзасидан тушунтириш бера бошлади. Шу вақт негадир туман ҳокими Анвар Сайфутдинов қурувчининг гапини бўлиб, ўзи тушунтириш беришини айтди. «Дарё» мухбирининг «Мана, қурувчи изоҳ беряпти-ку, қурилиш ишларини ўзи билса керак», деган саволига ҳоким ҳолатга ўзи тушунтириш беришини яна такрорлади. Бироз ўтмай ўзини қурилиш ташкилоти раҳбари деб таништирган бир шахс гапга қўшила бошлаганди, ҳоким уни ҳам жим бўлишга чақириб, «Ўз эҳтиётсизлиги учун қурувчи жазосини олади, жаримани тўлайди» деди.

    Ўзига ўзи буюртмачи

    Шаҳзод исмли йигит келиб, ўзини қурувчи эканлиги ва барча ишларни улар қилаётганини, пудратчи ташкилот Millimetre Construction Company МЧЖ эканлигини айтди.

    «Ариқ ёнига бетон қуямиз. Очиб, тезда яна ёпиб қўймоқчи эдик. Илдизлар чиқиб кетгани учун ишни тўхтатиб, уларни тупроқ билан ёпиб қўйдик. Режамизга кўра, дарахтлар тагига яшил майса ўтказилади. Барча дарахтларни асраб қоламиз», — деди у.

    Ундан лойиҳа бўйича ҳужжатлар ва буюртмачи ҳақида сўралганда, «Ҳозир тайёрланяпти. Биз буни ўзимиз қиламиз. Буни фақат яхшилик учун, гўзаллик учун қиламиз. Буюртмачи ким? Ҳеч ким, ўзимиз», — дея субпудратчи ташкилотнинг номини айтишни истамади.

    Фото: «Дарё»

    Шу аснода суҳбатга аралашиб, ўзини Millimetre Construction Company МЧЖнинг раҳбари деб таништирган Рустам исмли шахс «Ўзимга ўзим буюртмачиман. Мен хато қилгандирман, рухсат олмасдан қилгандирман. Пул меники, хоҳлаганимча қилавераман, ё сизнинг чўнтагингиздан ишлатяпманми?», дея журналистларга юзланди.

    Шунда Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов унга жим бўлишни ва нарироқ кетишни айтди.

    «Бу намуна сифатида Discovery Invest компанияси ҳомийлигида қилинмоқда», — дея қўшимча қилди туман ҳокими.

    Маълумот учун, корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, Discovery Invest 2008 йил сентябрь ойида рўйхатга олинган. Компаниянинг 67 фоиз улуши Исмоил Исроиловга, 33 фоизи эса Абдурасул Зоҳидовга тегишли.

    Исмоил Исроилов илгари Akfa Engineering and Management компанияси директори ва директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Шунингдек, унинг «Колорпак» босмахонасида (36,7 фоиз) ва «Zo‘r TV» телерадиоканалида (50 фоиз) улуши бор. 2020 йил январь ойида Абдурасул Зоҳидов Discovery Invest компанияси директори сифатида «Дўстлик» ордени билан тақдирланди (у Tashkent City ва Ашхобод боғларини, Конгресс маркази бўлган Ҳилтон меҳмонхонасини, Имзо ва Artel заводларини, Akfa Medline ва бошқа иншоотларни қурган).

    Интеллектуал мулк агентлигининг «Интеллектуал Мулк» ахборот-қидирув тизимига кўра, Discovery Invest савдо белгиси Power Construction Planet (ҳозирги Discovery Invest) компаниясига тегишли бўлиб, белгини (патентни) рўйхатдан ўтказиш учун ариза ягона таъсисчиси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлган J-United Group томонидан берилган. Бу компания жами 200 дан ортиқ савдо белгиларига эга.

    Айтилишича, икки кун муддатда барча кўрсатилган хато ва камчиликлар тўғирлаб қўйилади.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    12.08.2022, 10:06   Изоҳ (0)   27149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ИИО ходимлари дўконлардаги пичоқ ва қайчиларни олиб қўяётгани хабар қилинди

    12.08.2022, 09:58

    Наманганда буюмлари орасида 300 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган йўловчи қўлга олинди

    12.08.2022, 09:46

    Қорақалпоғистонда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ хизмат машинасига тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлди

    12.08.2022, 09:27

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маълум бўлди

    12.08.2022, 09:10

    Ўзбекистонда ёд танқислиги тарқалиш даражаси 20 йилда 2,5 баравар камайган

    12.08.2022, 08:51

    АҚШ Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида қўллаб-қувватлашни давом эттиради

    12.08.2022, 08:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.