Ижтимоий тармоқларида тарқалган Бувайда туманидаги қишлоқларда профилактика инспекторлари томонидан дўконлардаги пичоқ ва қайчиларни олиб қўйилиб, жарима ёзилаётгани ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, Бувайда тумани ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимлари томонидан туман ҳудудида бевосита тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича «Оқтепа», «Хонобод» ҳамда «Қўрғонобод» МФЙларида профилактик тадбирлар олиб борилган.
Мазкур тадбирлар давомида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185 прим 2-моддасида назарда тутилган (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) қоидаларини бузган 3 нафар фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
«Шу ўринда фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда асосланмаган маълумотлар тарқатилганда, расмий муносабат билдирилмасдан туриб ноўрин хулосага бормасликларини сўраб қоламиз», — дейилади Фарғона вилояти ИИБ хабарида.
Изоҳ (0)