Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва Nexia-3 хизмат машинаси иштирокида юз берган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 10 август куни соат 10:30 ларда тумани ҳудудидан ўтувчи 4Ҳ-155 Бостан—Сарабий автомобиль йўлининг 10-километрида юз берган. Автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган З.Ю. (1977 йилда туғилган) Lacetti’ни ҳайдаб кетаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими (1981 йилда туғилган) Н.А. Nexia-3 хизмат автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. ЙПХ ходими тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)