11 август куни ижтимоий тармоқларда «Бухорода «кўча болалари» пайдо бўлибди бу воқеа бўйича маълумотлар тўпланмоқда ва тез орада батафсил хабар берамиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу «кўча болалари»ни ўрнини кўрсатиб қўйишларига ишончимиз комил» сарлавҳаси остида видеолавҳа жойлаштирилди.
Видеолавҳада акс этган ҳолат ҳодиса содир бўлган вақтнинг ўзидаёқ Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида тегишли тартибда қайддан ўтказилган.
Ҳодиса содир бўлган жой, вақт ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган ҳолда Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ (0)