Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,9 миллиард долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Таъкидланишича, бу умумий экспорт ҳажмининг 17 фоизини ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 фоизга ўсган. Ўзбекистондан 7 ой давомида дунёнинг 67 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми:
- пахтадан йигирилган ип — 982,2 миллион доллар;
- тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари — 481,9 миллион доллар;
- нақшли мато — 179,3 миллион доллар;
- пахтадан газламалар — 87,7 миллион доллар;
- ипак ва ипак маҳсулотлари — 37,5 миллион доллар;
- пахта маҳсулотлари — 28,9 миллион доллар;
- гиламлар — 18,4 миллион доллар;
- бошқа тўқимачилик маҳсулотлари — миллион доллар.
Изоҳ (0)