Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «О.Б.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Б.Х. хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 350,6 миллион сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)