Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумот асосида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, Қўштепа тумани ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро Н.С. бошқарувидаги Damas автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, ушбу туман ҳудудида тўхтаб турган вақтида, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада автомашина салони ва юкхонасида, ноқонуний олиб кирилган ва акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 90 миллион сўмлик 2 турдаги жами 9000 қути «Милано» номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)