Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Учрашув давомида ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам юқори босқичларга кўтарилгани таъкидланиб, мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатларининг ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Муҳокамалардан сўнг Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланган.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий маркази фаолияти билан яқиндан танишган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар