• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин Пашинян билан Тоғли Қорабоғ бўйича уч томонлама келишувни муҳокама қилди

    Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан музокаралар доирасида Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тартибга солиш бўйича Озарбайжон иштирокидаги уч томонлама келишувларни муҳокама қилди, деб ёзади «РБК».

    Никол Пашинян

    Никол Пашинян
    Фото: «Primeminister.am»

    «Россия, Арманистон ва Озарбайжон етакчилари ўртасида 2020 йил 9 ноябрида, 2021 йил 11 январи ва 26 ноябрида эришилган келишувларнинг барча низомлари амалга оширилиши муҳимлиги тасдиқланди», — дейилади Кремль хабарида.

    Сиёсатчилар тан олинмаган республика атрофидаги вазиятнинг умумий боришини муҳокама қилди ва арман-озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш масаласига тўхталди.

    Кремль матбуот хизмати қайд этишича, музокаралар Ереван ташаббуси билан бўлиб ўтган.

    Путин ва Пашинян муҳокама қилган 2020—2021 йиллардаги уч томонлама шартномалар Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна бир бор низо кучайганидан кейин тузилган эди.

    2022 йилда Боку ва Ереван тинчлик ҳақидаги музокараларни фаоллаштирди, шунга қарамай республиканинг алоҳида туманларида вазият вақти-вақти билан кескинлашиб турди. Томонлар бир неча марта Брюсселда учрашди (Евроиттифоқ бу масалада воситачилик қилмоқда). Май ойида арман ҳукумати Озарбайжон билан чегаралар демаркацияси ва хавфсизлиги масалалари бўйича комиссияни ишга туширишга келишиб олди.

    Бироқ августда вазият яна кескинлашди. 3 ва 4 август кунлари Россия Мудофаа вазирлиги Озарбайжонни ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади. Боку Тоғли Қорабоғда «Қасос» операциясини ўтказиб, ҳудуднинг қуролсизлантирилишига эришмоқчи бўлди. Мамлакат ҳукумати даъво қилишича, Қорабоғда арманистонлик ҳарбий хизматчилар ва россиялик тинчликпарварлар бор. Ереван у ерда ҳарбийлари борлигини рад этмоқда.

    Икки давлат ҳарбийлари ва сиёсатчилари бир-бирини провокацияларда айблашда давом этмоқда. Боку 7 август куни Арманистон Мудофаа вазирлигининг икки мамлакат чегарасида гўёки Озарбайжон қўшинлари бошлаган отишмалар ҳақидаги маълумотларини рад этди.

    Мавзуга доир:

    • Озарбайжон Арманистонни Қорабоғдаги янги отишмада айбламоқда
    • Блинкен Ереван ва Бокуни Қорабоғ можаросини тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирди
    • Тоғли Қорабоғда навбатдаги кескинлик: ўт очишни тўхтатиш режими бузилди. ЕИ Боку ва Ереванни музокарага чақирди

    09.08.2022, 16:58   Изоҳ (0)   7203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда кучли ёмғир етти кишининг ҳаётига зомин бўлди

    09.08.2022, 16:10

    Озарбайжон Арманистонни Қорабоғдаги янги отишмада айбламоқда

    09.08.2022, 15:09

    Хитой яна Тайван қирғоқларида машғулотлар ўтказмоқда

    09.08.2022, 14:37

    Аэрофлот санкциялар туфайли самолётларини қисмларга ажратишни бошлади — Reuters

    09.08.2022, 14:10

    Пентагон Россиянинг Украинадаги йўқотишларини эълон қилди. Кўрсаткичлар Афғонистондаги 10 йиллик уруш билан таққосланган

    09.08.2022, 13:55

    Белграддаги элчи Сербияда Россия ҳарбий базаси жойлаштирилишини эълон қилди

    09.08.2022, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.