• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимларни депутат ва сенатор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак» — Twitter’да конституциявий ислоҳотлар юзасидан навбатдаги аудиочат ўтказилди

    Twitter платформасида ташкил этилаётган туркум аудиочатларнинг навбатдагиси ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш масаласига бағишланди.

    Мулоқотга Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев, Сергели туман ҳокими Элбек Шукуров, Конституциявий комиссиянинг эксперти, юридик фанлари доктори Хайрулло Рўзметов, Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов ва бошқалар таклиф этилган.

    Мулоқотда бошловчилик қилган Ҳикматилла Убайдуллаев аудиочатдан кўзланган мақсад ҳақида гапирар экан, қайсидир ҳокимнинг фаолияти эмас, балки ҳокимият бўлиниши принципи, яъни ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш бўйича ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлиш, муҳокамалар асносида янги фикр ва таклифлар туғилишига замин яратиш муҳим эканини қайд этди.

    Амалдаги тизим ҳокимлар ва маҳаллий кенгашларнинг ўз вазифаларини бажаришига ёмон таъсир қиляпти — маҳаллий депутатлар ҳудудлардаги ислоҳотларга деярли аралаша олмаяпти. Янги тизим ҳокимлар устидан халқ назоратини кучайтиради.

    Маҳаллий кенгаш раиси мустақил бўлиши учун, ҳокимни тийиб туриши учун биринчи навбатда, молиявий мустақил бўлиши керак. Шу боис Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар фонида шу каби масалаларга ҳам аниқлик киритилиши мақсадга мувофиқ, — деди модератор.

    Одилжон Тожиев:
    Амалдаги Конституцияда ҳокимларга маҳаллий кенгаш раислигининг юкланиши — кафолатланган депутатлик ўрнини келтириб чиқаряпти. Тан олиб айтиш керак, бир пайтлар бу нарса керак бўлган, аммо ҳозирги кунда у ўз долзарблигини йўқотди. Ижтимоий тармоқларда ҳам бу бўйича кўплаб эътирозлар билдирилди, яъни ҳоким қандай қилиб ўзи ҳисобот берувчи органга раҳбарлик қилиши, содда қилиб айтганда, у ўзига ўзи ҳисобот бериши мумкин? Конституциядаги шунга ўхшаш мантиққа зид ҳолатларга барҳам берилмоқда.
    Дониёр Ғаниев:
    Дунё тажрибасида ҳокимиятлар бўлиниши — халқ манфаатларига хизмат қиладиган асосий восита сифатида ўз исботини топган. Ҳаттоки энг авторитар давлатларда ҳам, масалан, Хитойда ҳам коммунистик режим бўлишига қарамай, ҳокимият бўлиниши принципи сақлаб қолинган.

    Охирги йиллардаги давлат ва жамият бошқарувидаги ўзгаришлар натижасида сўз эркинлиги, жамоатчилик назорати шаклланди. Одамларимиз бу борадаги ислоҳотларни талаб қила бошлашди. Айнан ижро ҳокимияти ва вакиллик органларининг ажратилиши жамоатчиликнинг асосий талабларидан бири бўлди.

    Конституция қабул қилингач, бир қарор қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишга тўғри келади. Аслида амалдаги қонунчиликка кўра, ижро ҳокимияти органларига депутатликка сайланиши мумкин эмас. Фақатгина ҳокимларга истисно тариқасига рухсат этилган. Сайлов кодексига ўзгартириш киритиш чоғида ҳокимларнинг депутатликка сайланиш ҳуқуқини олиб ташлаб, кенгаш олдидаги ҳисобдорлиги белгиланиши керак. Мантиқан олиб қараганда, кенгашларнинг вазифаси битта — ижро ҳокимиятини назорат қилиш.

    Бу мантиқсизлик фақатгина маҳаллий кенгашда эмас. Юқори парламентимизда ҳам бунинг қисман таъсири бор. 14 та ҳудуднинг раҳбарлари бир пайтнинг ўзида Сенат вакили ҳам ҳисобланади. Бу ҳам юқоридаги масаланинг узвий давоми. Агар Сайлов кодексида улар депутат бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадиган бўлса, ўз-ўзидан сенатор бўлиш ваколати ҳам бўлмайди. Бу эса халқ вакилларининг ижро ҳокимияти устидан самарали назорат ўрнатишида муҳим рол ўйнайди.

    Элбек Шукуров:
    Конституцияга киритилаётган ўзгартишларни ҳоким сифатида қўллаб-қувватлайман. Негаки ҳокимият бўлиниши бу – парадокс ҳолат. Маҳаллий кенгаш ижро ҳокимиятини тийиб туриш механизми ҳисобланади. Янги тизим ҳокимларга эмас, халқ учун жуда манфаатли бўлади.

    Ўз фаолиятимдан келиб чиқиб шуни айта оламанки, вакиллик органи раиси ҳоким бўлса, депутатлар ҳам у ёки бу соҳада меҳнат қилаётган давлат хизматчиси бўлгани учун манипуляция қилиш имконияти мавжуд бўлади.

    Амалдаги тизим айрим қарорларни кенгашдан тезроқ ўтказиб, халқ манфаати учун йўналтиришда қўл келиши мумкин, аммо иккинчи томондан, ҳоким ўз манфаатини кўзласа, бу халқнинг зарарига ишлайди. Манфаатлар тўқнашуви келиб чиқмаслиги учун ҳам ҳокимлар кенгаш раиси бўлмаслиги лозим, деб ҳисоблайман.

    Хайрулло Рўзметов:
    Конституцияга киритилаётган ўзгариш мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти учун тизимли ўзгаришларга олиб келади.

    Савол туғилиши мумкин, нима учун илгари бундай тартиб киритилган ва энди ўзгартириляпти? Чунки мустақилликнинг илк йилларида мамлакат учун энг асосий масала – тинчликни асрашдан иборат эди. Яъни ўша пайтда марказлашган давлат зарур эди ва бу қарор тўғри бўлган. Демократик ислоҳотларнинг янги босқичида эса ижро ҳокимияти ҳамда вакиллик органларини алоҳидалаш эҳтиёжи пайдо бўлмоқда. Ҳокимлардан маҳаллий кенгаш раҳбарлиги олинса, ҳудудлардаги жуда масалалар соғломлаштирилади.

    Мулоқот жараёнида жамоатчилик вакиллари ҳам фаол қатнашди. Хусусан, блогерлар Нурбек Алимов, Ферузхон Ёқубхўжаев, тадбиркор Зафар Ҳошимов, иқтисодчи Отабек Бакиров ва бошқалар мавзу бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирилдилар.

    08.08.2022, 23:14   Изоҳ (0)   7166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди

    08.08.2022, 22:45

    Ўзбекистонда Mobile-ИД модулидан фойдаланиш бошланди

    08.08.2022, 22:45

    Ўзбекистонда ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги миллий рейтинги жорий этилади

    08.08.2022, 22:30

    Ўзбекистонда 2021 йилда 18 нафар ҳайдовчи 100 тагача қоидабузарлик содир этган

    08.08.2022, 21:56

    Наманганда ЙПХ ходимлари маст ҳайдовчининг устидан кулгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди (видео)

    08.08.2022, 21:20

    «Камчилиги бор. Шуни кўрсатма, хизматингни қилай дедим». Наманганда мактаб директори ўқитувчи айбини яшириш учун текширувчига пора берганини айтди

    08.08.2022, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.