«Электрон ҳукумат» тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile-ИД (мобил телефон орқали) синов Тартибида ишга тушди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар қилди.
Қайд этилишича, энди ушбу модуль ёрдамида фуқаролар мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.
Фақат бунинг учун смартфонга my.gov.uz мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.