Шавкат Мирзиёев 8 август куни Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган. Қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган.
Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилган.
Мамлакатда кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги миллий рейтингини ишлаб чиқиш тизими ҳам муҳокама қилинган.
Давлат раҳбари кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ топшириқлар берган.