Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида 8 август куни ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззатилла Бозоров лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилган.