НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, коалиция бошчилигида фаолият юритаётган Косоводаги халқаро хавфсизлик кучлари (KFOR) минтақадаги барқарор вазиятга таҳдид солган тақдирда, улар бу масалага аралашишга тайёр. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Агарда KFOR БМТ мандати асосида барқарорликка таҳдид соладиган бўлса, НАТО бунга аралашишга тайёр», — деган Столтенберг.Шунингдек, у томонларни Европа Иттифоқи воситачилигида конструктив мулоқотга чақирди. НАТО бош котибининг сўзларига кўра, келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш керак.
Аввалроқ Косово Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жалал Свечлия тан олинмаган республика ва Марказий Сербия ўртасидаги Ярине ва Брняк назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти тикланганини маълум қилганди.
Косовска-Митровицадаги вазият 31 июль куни ёмонлашган. Косово полицияси қисман тан олинган республика ҳудудига серб ҳужжатларининг амал қилишига тақиқ жорий қилмоқчи бўлиб, Сербия билан маъмурий чизиқдаги назорат-ўтказиш пунктини ёпиб қўйди ва кучларни минтақа шимолига олиб чиқди.
Шундан сўнг, серблар баррикадалар қура бошладилар, косоволик албанлар эса Косовска-Митровица шаҳрининг жанубий қисмида шимолга олиб борадиган кўприк ёнида тўпланди. НАТО халқаро хафвсизлик кучлари (KFOR) ҳам чегарада жойлашган.
Изоҳ (0)