Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Миробод туманидаги кўчмас мулк биноси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Ер участкасининг умумий майдони — 0,11 гектар. Бинонинг майдони — 1242 квадрат метр. Бинода сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.

1994 йилда қурилган ушбу бино 2 қават, 22 та хонадан иборат.

Лот изоҳида ёзилишича, ер майдони ижара ҳуқуқи билан савдога қўйилган. Унда ноқонуний қурилиш ҳам бор. Шунингдек, 527 квадрат метрлик ертўла мавжуд.

Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 38 млрд сўм. Аризалар 29 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ Тошкентдаги меҳмонхона 13,9 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль