Uzbekistan Airports’нинг 2022 йилнинг биринчи ярмидаги умумий даромади 513,8 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Uzbekistan Airports ўтган йили Ўзбекистондаги барча аэропортлар бошқарувчиси бўлган эди.
Компаниянинг соф фойдаси январь—июнь ойларида 276,9 млрд сўм ташкил қилди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида фойда атиги 66 млн сўм бўлган эди.
Фойданинг кескин ўсиши Ўзбекистондаги барча аэропортларнинг компания тасарруфига ўтказилгани билан изоҳланади.
Uzbekistan Airports 2022 йилнинг биринчи ярмида деярли 4 млрд сўм солиқ тўлаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда табиий монополиялар рўйхати эълон қилинган эди. Рўйхатда Uzbekistan Airports ва компания таркибидаги 11 та халқаро аэропорт ҳам бор.
Изоҳ (0)