Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Cobalt ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
2022 йил 28 июль куни соат 7:30 ларда М-39 Олмаота–Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани «Туёқли» маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлнинг 989-километрида Урганч шаҳрида яшовчи шахс Cobalt машинаси билан Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи шахс бошқарувида бўлган Isuzu машинасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда Cobalt ҳайдовчисининг турмуш ўртоғи оғир тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Жиззах филиалига жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)