Наманган вилояти Давлатобод туманида 3 август куни автомобилда ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 22:30 да ФВБ бўлимига «Янгиҳаёт» маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган «Москвич-412» автомобилида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳолат оқибатида автомобилнинг салон ва мотор қисми ёниб зарарланган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)