Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда тошкентлик фуқаро лочин полапонларини 100 АҚШ долларига сотиши ҳақида эълон берилган. Тегишли ташкилот вакилларидан ушбу эълон орқали фуқарони топиб, полапонларни ўзлари мустақил яшаб кетганларига қадар мутахассислар назоратига топширишлари ҳақида мурожаат эълон қилинди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фото: Давлат экология қўмитаси

Ушбу мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан тезкор суриштирув-ўрганиш олиб борилди. Суриштирув-ўрганиш жараёнида ҳолат ўз тасдиғини топди, яъни Ў.К. исмли шахс икки бош лочин полапонини сотаётгани маълум бўлди.

Фуқарога белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштириб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилди.

Лочин полапонлари ўзлари мустақил яшаб кетганларига қадар Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари назоратига топширилди. Полапонлар вояга етгач, табиат қўйнига қўйиб юборилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди