Наманган шаҳрида 1 август куни Matiz ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, соат тахминан 14:50 да Наманган шаҳри Амир Темур ва Ҳамроҳ кўчалари кесишмасида Matiz ҳамда Gentra автомашиналари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомашина техник шикастланган, жароҳат олганлар йўқ.
«Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилинг!» — дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)