Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятида 51 миллион сўмлик парфюмерия товарлари ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Қайд этилишича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган маълумот асосида тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида Водил—Тошлоқ йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги Damas кузатувга олиниб, Тошлоқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилгсн.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Натижада автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 51 миллион сўмдан зиёд 5 турдаги парфюмерия маҳсулоти борлиги аниқланган.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди