Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Чимён тоғларида адашиб қолган бир гуруҳ фуқаролар қутқарилди.

Фото: ФВВ

Фото: ФВВ

2022 йилнинг 30 июль куни соат 20:20 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бир фуқаро қўнғироқ қилиб, 3 нафар фуқаро Бўстонлиқ тумани Чимён тоғларига дам олиш мақсадида келгани ва йўлдан адашиб қайтиб тушмаганини маълум қилиб, амалий ёрдам сўраган.

Хабарга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Чимён отрядининг алпинист қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 31 июль соат 01:22 да фуқаролар Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги чўққисидан топилган.

Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб, тоғ чўққисидан эрта тонгда олиб тушилган ва тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фуқароларнинг соғлиғи яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?