Европада электр энергияси нархлари июль ойида рекорд даражада кўтарилди ва бу давом этади. Вазият юқори энергия тўловлари билан курашаётган истеъмолчиларга босим ўтказмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Германияда бир мегаватт-соат электр 394 доллар етди. Бу Epex Spot биржасида июль учун кунлик ўртача кўрсаткичдан 23 фоизга кўп.
Электр нархлари янада юқори бўлган Францияда келгуси ой фьючерслари июль ойидаги ўртача кунлик курсдан 17 фоизга ошади.
Европа жазирама ва қитъага Россия газининг янада қисқариши сабабли қишда келиб чиқиши мумкин бўлган газ танқислиги билан курашмоқда.
Мамлакатлар энергия таъминоти борасида қийинчиликларга учраяпти, чунки нархнинг ошиши ўнлаб йиллардаги энг юқори инфляция даражаси туфайли уй хўжаликлари ва саноатни оғир вазиятга тушириб қўйиши мумкин.
Бу ой экстремал бўлди. Россиядан етказиб бериш ҳолати яхшиланмаса, нархлар қишгача янада ошади, — деди Rystad Energy таҳлилчиси Фабиан Роннинген.
Аввалроқ Тошкентда кунлик энергия истеъмоли бўйича тарихий рекорд қайд этилган эди.
Изоҳ (0)