Истанбул дон келишуви Россия ва Украинадан озиқ-овқат ҳамда ўғит бозорларига киришни таъминлашга ёрдам беради. Бу ҳақда жума куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Жаҳон сиёсий масалалар бўйича бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карло маълум қилди.
Мазкур келишув ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларининг пасайишига олиб келади.
Ушбу гуманитар келишув Россия ҳамда БМТ котибияти ўртасида Россия озиқ-овқат ва ўғитларининг жаҳон бозорларига чиқишини осонлаштириш бўйича англашув меморандуми ҳисобланади, — дейди у.
Шу билан биргаликда битим озиқ-овқат тақчиллигини енгиш ва маҳсулотларнинг юқори нархларини пасайтиришга ёрдам беради.
Аввалроқ Россиянинг Украинага ракета зарбасидан сўнг жаҳон бозорида буғдой нархи яна кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Ракета тушган Одесса денгиз портида тўққизта кема бор эди, улардан тўрттасига 45,6 миллион долларлик маккажўхори ортилган. Дон кемалари Мальта, Либерия, Сьерра-Леоне ва Панама байроқлари остида бўлган.
Украина томонидан имзоланган ҳужжат нусхасига кўра, келишув томонлари ташаббусда иштирок этган савдо кемалари ёки порт инфратузилмасига ҳужум қилмаслик мажбуриятини олган.
Изоҳ (0)