Ўзбекистон 2022 йилнинг биринчи ярмида 26,5 млн долларлик банан сотиб олди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидан маълум бўлди.
Банан импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,9 фоизга ўсган. Унинг ярим йилда умумий озиқ-овқат импортидаги улуши 1,6 фоизни ташкил қилган.
Январь—июнь ойларига кўра, сотиб олинган бананларнинг 97,6 фоизи (25,9 млн доллар) Эквадорга тегишли. Ушбу давлатдан банан импорти ўтган йил билан солиштирганда икки барорга ошган.
Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)