• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Феруза Собитова турмуши бузилишига актрисалиги сабаб бўлгани ҳамда санъатни тарк этаётгани ҳақида (видео)

    Актриса Феруза Собитова «Chotki TV» YouTube каналига берган интервьюсида дадаси билан боғлиқ хотиралари, турмуш ўртоғи, нима сабабдан ажрашгани, санъатни тарк этиши, у учун пулдан кўра рол муҳим экани, санъат оламида уни нима ғазаблантираётгани ҳақида гапирди.

    Актриса дадаси билан боғлиқ хотиралари, бир муддат аразлаб гаплашмай юргани ва бундан афсусланиши ҳақида

    «Отам 2009 йилда оламдан ўтди. Эркак киши кўп сиқилади, шундай пайтда ҳамма дардларини ичига ютаркан, отам ҳам инсульт олмаганда ҳали яшар эди. Бу мен учун оғир зарба бўлди. Отам оддий инсон бўлган, велосипед ҳайдаб юрарди, Жўра ака дейишарди. Кўзлари яшил ва кўк рангда бўлган, жуда кўнглиочиқ инсон эди. Онамдан нима учун менинг кўзларим отамникига ўхшамаган деб сўраганман. Ўқишга топширишимдан олдин менга қизим, кетма, қол деб айтган. Мен эса ота, менга бир имконият беринг, топшираман, келаман, агар киролмасам турмушга берасиз деганман. Отам бошида менга қаттиққўллик қилган, руҳан таъсир кўрсатди. Мен эса хафа бўлиб гаплашмай юрдим, ўқишдан қайтганимда пул ҳам, озиқ-овқат ҳам бермасди. Онамга ҳам берма деб айтган. У пайти ёш бўлганман, отам мени яхши кўрмас экан деб ўйлаганман.

    Ҳозир ўйлайман, балки ўша пайт қийналса қайтиб келади деб ўйлаган бўлса керак. Қайтиб келишимни истагани учун шу ишни қилган, кейин мен ўша пайтда отам билан гаплашмай қўйганман. Феъл-атворим жуда ёмон, хафа бўлсам гаплашмайман. Кейин отам кечирим сўраган. Ажрашаётган вақтимда ҳам илтимос, ажрашма деган. Мен эса йўқ, ота мен яшай олмайман, бу менинг ҳаётим, сиз менинг ҳаётимга аралашманг, турмуш қуришимни истадингиз, мана турмуш қурдим, у инсон мени хоҳламаётган бўлса қандай қилиб яшайман, ўзимни паст поғонада ҳис қилишни истамайман деганман», — дейди актриса.

    Фото: Instagram /@firuza_sabitova

    Фото: Instagram /@firuza_sabitova

    Турмуш ўртоғи ва у билан нима сабабдан ажрашгани ҳақида

    «Турмуш ўртоғим бизнес соҳасида фаолият юритган, яхши инсон эди. Иккита бегона инсон турмуш қуриб оила бўлади. Иккита инсоннинг қанча минус ва қанча плус томонлари, феъл-атвори бор, бу табиий ҳол. Шунинг учун фарзандларимизни шунақа тарбия қилишимиз керакки, қизларимизга сабр, йигитларимизга ҳам сабр, аёлларга бўлган ҳурмат бўлиши керак. Энг биринчи навбатда севгидан ҳам кўра, бир-бирини тушуниш, ҳурмат қилиш, чунки эркакларда йиқилишлар, пулсизлик ҳолатлари бўлади шундай ҳолатда яхши оилада тарбия қолган аёл турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлайди. Айтишади-ку, ҳар бир омадли эркакнинг ортида аёл киши туради деб.

    Биз балки феъл-атвор жиҳатдан бир-биримизга тўғри келмагандирмиз. Кўп оилаларнинг бузилишига аёл киши сабабчи бўлади, аёл кишининг елкасига кўп нарса юкланади, она бўлиш, уй бекаси бўлиш катта вазифа аслида. Бунинг устига аёл киши ишлаши ҳам керак, бу жуда қийин. Ўша пайтда бир-биримизни тушунмадикми ёки мен уни тушунмадим, кўп нарсаларга ёрдам бер талаб қилдим. Ҳозир бунга пушаймон қилишнинг фойдаси йўқ, тақдирни қабул қилиб яшаш керак. Лекин ажрашишимга касбим сабабчи бўлган деб биламан», — дейди Феруза Собитова.

    Фото: «Yandex.ru»

    Фото: «Yandex.ru»

    Фируза Собитова санъатни тарк этадими?

    «Санъатдан секин-секин воз кечмоқчиман. Энди фарзандим учун яшамоқчиман. Кинода сифат, профессионаллар қолмади. Бораётганимда профессионаллар борми, деб сўрайман ҳа, дейишади. Борганимда бир-иккита профессионал инсонлар бўлади, қолгани нотаниш. Дорихоначи дейсизми, косметолог дейсизими кинода сиз билан бирга рол ўйнаб юрибди. Даража тушиб кетди, сифатсиз нарсаларда ҳаттоки пул учун ҳам ўйнагим келмаяпти. Ундан кўра бошқа жойда ишлаб пул топаман», — дейди актриса.

    Фото: Instagram /@firuza_sabitova

    Фото: Instagram /@firuza_sabitova

    Актриса у учун пулдан кўра ролнинг қанақа экани муҳимлиги ҳақида

    «Рол муҳимроқ. Бизга унча кўп пул тўланиши қийин масала. Ҳозир кинода қанчага рол ўйнашимни айтсам кўпчиликка тўгри келмаяпти. Энди сифат бўлади, яхши команда бўлади, ҳақиқатан ҳам мени ўша ролни ўйнашимни истаса айтилган пулни тўлайди. Бўлмаса мени ҳам зорланиб турган жойим йўқ», — дейди Феруза Собитова.

    Фото: «Yandex.ru»

    Фото: «Yandex.ru»

    Фируза Собитовани санъатдаги қайси ҳолат ғазаблантирмоқда?

    «Санъатдаги ‘конфетлар’ менга ёқмаяпти. Санъатдан кетганим билан жоним ачийди, сифат бўлиши керак. ‘Конфетлар’га айтадиган гапим шу: жойида тўхтаб ўзида бор нарсаларни қадрлаб яшасин. Уларнинг кинога интилаётганининг сабаби машҳурлик етмаяпти. Кимдир мени кўрсин, телевизорда чиқяпман, деган гап-сўзлар кераклиги учун қилинмоқда. Аслида машҳур бўлмасдан туриб ҳам, артист бўлмаса ҳам, мазза қилиб яшаса бўлади. Инсон ўзининг устида ишлаши керак, инсон ўзини, оиласини, турмуш ўртоғини борича қабул қилиб яшаса ҳам ҳаёт гўзал бўлади, лекин улар буни машҳурликда деб ўйлайди», — дейди Феруза Собитова.

    Фото: Instagram /@firuza_sabitova

    Фото: Instagram /@firuza_sabitova

    Мавзуга доир: 

    Instagram: Мунисани ёқтирмайдиган Насафий, бошловчига ташланган Феруза Собитова, Тошкент метросининг «расмий овози» кимлигини биласизми?

    29.07.2022, 19:32   Изоҳ (0)   41114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украин, рус, қозоқ ва эроний — ўзга миллат вакили бўлса-да, соф ўзбек тилида ижод қилаётган машҳурлар (фото)

    29.07.2022, 16:54

    Машҳур роллари билан эътибор қозонган ва кейинчалик кўринмай кетган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.07.2022, 14:50

    Сотувчи, блогер, котиба: машҳур маликалар шаҳзодалар билан турмуш қурмасдан олдин қайси касб эгаси бўлган?

    29.07.2022, 13:48

    Санъаткорларнинг машҳур стилистлари: уларнинг хизмат ҳақи қанча?

    29.07.2022, 12:07

    «Мумиё» фильми юлдузи Брендан Фрэйзер янги рол учун 300 кило вазн тўплади (фото)

    29.07.2022, 09:48

    Instagram: Нилуфар Усмонова 6-фарзандига ҳомиладорми? Қизини кўрсатган Имрон, Муниса Ризаевадан янги қўшиқ

    28.07.2022, 22:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.