• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Украин, рус, қозоқ ва эроний — ўзга миллат вакили бўлса-да, соф ўзбек тилида ижод қилаётган машҳурлар (фото)

    Шоу-бизнес вакиллари орасида ўзбек миллатига мансуб бўлса-да, бу тилда гапиришни истамайдиган ижодкорлар жуда кўп. Албатта, уларни оқлаб бўлмайди. Чунки тилни билмай қўшиқ куйлаш талаффузнинг нотўғри қўлланишига ва маъносиз қўшиқларнинг яратилишига ҳам сабаб бўлади. Аммо ижодкорлар орасида ўзга миллат вакили бўлса-да, соф ўзбек тилида гапиришга интиладиганлар жуда кўп. Улар нима учун ўзбек тилини ўрганишга аҳд қилишгани ҳақида қуйида сўзлаб беради.

    Милена Мадмусаева: «Мактабга чиққунга қадар ўзбекчани билмаганман»

    Фото: Милена Мадмусаеванинг шахсий архивидан

    Фото: Милена Мадмусаеванинг шахсий архивидан

    — Онам эрон, отам эса тожик миллатига мансуб. Уйимизда асосан форсий тилда гаплашилади. Ота-онам жамиятга мослашиб кетишда қийналмаслигим учун мени рус боғчага берган. Шундан кейин бироз рус тилини ўрганганман. Ота-онам «Ўзбекистонда яшаяпмизми, демак Милена шу тилни билиши керак», деб ўзбек мактабига ўқишга берган. Аввалига бу тилни ўрганишга қийналганман, аммо вақт ўтиб ҳаммаси изига тушиб кетган, — дейди Милена Мадмусаева.

    Нигина Анорбоева: «Қўшни болалар сабаб турли тилларни ўргандим»

    Фото: Нигина Анорбоеванинг шахсий архивидан

    Фото: Нигина Анорбоеванинг шахсий архивидан

    — Оиламиз аралаш миллатдан ташкил топган. Дадам ўзбек, онам эса қозоқ миллатига мансуб. Маҳалламизда турли миллат вакиллари истиқомат қилишарди. Қўшни болалар сабаб турли миллат тилларидан оз-оздан ўрганганман, — дейди актриса Нигина Анорбоева.

    Камила Гимандинова: «Онам украиналик, отам эса рус»

    Фото: Instagram / @gimandinova_official

    Фото: Instagram / @gimandinova_official

    — Отам рус, онам эса украин миллатига мансуб бўлган. Аммо онам бир ёшимда мени отамга ташлаб ўзи кетиб қолган. Уни фақат биргина расми орқали кўрганман. Ўзбек тилида деярли билмасдим. «Қадам» сериалидан кейин бу тилни янада яхшироқ билишим кераклигини англадим. Баъзи сўзларнинг ҳалигача тушунмайман, аммо ўрганишга ва бу тилда хатосиз гапиришга ҳаракат қиламан, — дейди актриса ва блогер Камила Гимандинова.

    Анжела Есимбетова: «Мен ўзбек бўлиб туғилишим керак эди»

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Қорақалпоқ оиласида дунёга келганман. Ўн биринчи синфга қадар қорақалпоқ мактабида ўқиганман. Мактабимизда фақат ҳафтада бир соат ўзбек тили ва рус тили дарслари бўларди. Ўқитувчиларнинг камлиги ёки бошқа сабаблар билан ўзбек тили дарслари ҳар доим ҳам бўлавермасди. Аммо мен ўзбек тилидаги китобларни кўп ўқирдим. «Ўзи мен ўзбек бўлиб туғилишим керак эди», дердим. Тошкентга келган пайтимда бу тилда гаплашишга бироз қийналганман, аммо вақт ўтган сари ўз она тилимдек бўлиб кетган, — дейди актриса ва режиссёр Анжела Есимбетова.

    Татяна Шарқ:  «Ўзбек тили  ижодимга ҳам ҳаётимга фақат ижобий таъсир этган»

    Фото: Instagram / @sharq_tatyana

    Фото: Instagram / @sharq_tatyana

    — Рус оиласида туғилганман. Институтда ўқиб юрган пайтимда ҳам деярли ўзбек тилини билмаганман. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқиётган вақтим жуда кўп концертларда иштирок этардим. Ўшанда менга ўзбек тилини ўрганишга хоҳиш туғилган. Ўзбек тилидаги қўшиқларни ижро этишдан аввал сўзларни ёдлардим ва маъносини билишга ҳаракат қилардим. Бу тилни ўрганишим ижодимга ҳам ҳаётимга фақат ижобий таъсир этган, — дейди «Шарқ» гуруҳи хонандаси Татяна Зайцэва.

    Осман Наврўзов: «Она тилим эмас, ўзбек тили муваффақият келтирди»

    Фото: Instagram / @osmannavruzov_official

    Фото: Instagram / @osmannavruzov_official

    — Асли миллатим туркман, аммо қорақалпоқ элида таваллуд топганман. Туркман мактабида ўқиганим учун қорақалпоқ тилини у қадар яхши билмайман. Яъни тушунаман, аммо гапиришга қийналаман. Аммо ўзбек тили анча яхши биламан. Бунга сабаб туркман тилида куйлаган қўшиқларим унчалик муваффақиятли чиқмаган. Ўзбек тилидаги «Любимая» қўшиғи хонанда бўлиб танилишимга улкан ҳисса қўшган. Шу боис, ўзбек тилин янада яхши ўрганимга ҳаракат қиламан, — дейди хонанда Осман Наврўзов.

    Зуҳра Солиева: «Миллатим — эроний»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Миллатим ўзбек эмас, эроний. Бобом анча йиллар аввал Самарқандга кўчиб келган, аммо фарзандлари шу диёрда дунёга келган. Оиламизнинг барча вакиллари ўзбек ва тожик тилларини яхши билишади, — дейди актриса Зуҳра Солиева.

    Ареват Григорян: «Тил ўрганиш учун ўша миллатни севиш керак»

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    — Отам арман миллатига мансуб ва онам рус. 11 ёшимда отам вафот этгач, онам мен ва икки акамни ёлғиз улғайтирган. Мен айнан Тошкентда туғилганим учун ўзбек халқини жудаям яхши кўраман. Ота-онам ҳам шу юрт вакилларини яхши кўришгани сабабли оилавий муҳитимиз ҳам ўзбекона бўлган. Шунинг учун мени ўзбек боғчасига юборишган. Шундан сўнг ўзбек мактабида таълим олдим. Шу миллатга севгим ва муҳаббатим туфайли ўзбек тилини яхши билсам керак. Менинг фикримча одам ўзга тилни мукаммал ўрганиши учун, ўша миллатни севиши керак, — дейди сухандон Ареват Григорян.

    Мавзуга доир:

    • Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев ва чет эл хонандалари билан дуэт куйлаган бошқа ўзбек санъаткорлари (видео)
    • Совиткич, машина ва уй. Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг илк даромадидан қилган қимматбаҳо харидлари (видео)
    • 500 квадрат метрли гардероб, иситиш тизимига эга гараж, мини ҳайвонот боғи: Ўзбекистонлик санъаткорлар қандай уйларда яшайди? (фото, видео)

    29.07.2022, 16:54   Изоҳ (0)   48672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур роллари билан эътибор қозонган ва кейинчалик кўринмай кетган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.07.2022, 14:50

    Сотувчи, блогер, котиба: машҳур маликалар шаҳзодалар билан турмуш қурмасдан олдин қайси касб эгаси бўлган?

    29.07.2022, 13:48

    Санъаткорларнинг машҳур стилистлари: уларнинг хизмат ҳақи қанча?

    29.07.2022, 12:07

    «Мумиё» фильми юлдузи Брендан Фрэйзер янги рол учун 300 кило вазн тўплади (фото)

    29.07.2022, 09:48

    Instagram: Нилуфар Усмонова 6-фарзандига ҳомиладорми? Қизини кўрсатган Имрон, Муниса Ризаевадан янги қўшиқ

    28.07.2022, 22:34

    Голливуд юлдузи Жейсон Стетхем 55 ёшда: Актёр ҳақида 15 та қизиқарли факт (фото)

    28.07.2022, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.